Лапас Алибекович Алибеков (1938-йил, Оқбулоқ қишлоғи, ҳозирги Жиззах вилояти, Зомин тумани — 2020-йил, Самарқанд) – табиий географ. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (2000), География фанлари доктори (1988), профессор (1990). Самарқанд давлат университети биология-география факултетини тугатган (1962), шу университет география факултетида Геоэкология ва табиий география кафедраси мудири (1990-йилдан). Илмий фаолияти география ва экология фанининг инсоният олдида турган энг хавфли муаммоларидан бири – чўллашиш жараёнларининг механизмларини ўрганишга бағишланган.

Лапас Алибеков
Таваллуди 10-сентябр 1938-йил
Вафоти 2020-йил
Самарқанд
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Самарқанд давлат университети
Лвов давлат университети
Касби Географ, педагог
Унвони Профессор
Мукофотлари Oʻzbekiston fan arbobi

Биографияси

Лапас Алибеков 1938-йилнинг 10-сентябрида Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган. 1956-йилдан 1961-йилга қадар Самарқанд давлат университетида, география факултетида таълим олган. Сўнг Украинанинг Лвов давлат университетида аспирантурада ўқиган ҳамда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган[1]. Дастлабки меҳнат фаолиятини 1972-йилда СамДУ нинг умумий табиий география кафедрасига мудирлик қилишдан бошлаган. Кўп йиллик меҳнат фаолияти натижасида педагоглик касби билан бирга илмий тадқиқотлар ҳам олиб борган. 1988-йилда „Тоғ ва пасттекислик ландшафтларининг ўзаро таъсири: Марказий Осиё мисолида“ мавзусида география фанлари доктори илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Лапас Алибеков 1990-йилда „Тоғ ва текислик ландшафтларининг ўзаро алоқаси“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Иш фаолияти пайтида профессор Лапас Алибеков уч юздан кўпроқ илмий мақолалар, ўндан ортиқ монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар яратган. „Зарафшон тоғ тизмалари ва унга туташ текисликлар ландшафти ҳамда тупроқ типлари“ („Ландшафт и тип земел Зарафшанского ушеля и прилегаюших равнин“), „Ҳаёт йўллари“ („Полоса жизни“), „Саҳролар саховати“ („Шедрост пустини“) каби йирик илмий ишлари уни дунё илмий жамоатчилигига танитди. Лапас Алибеков бир қанча вақт давомида НАТОнинг атроф-муҳит муҳофазаси комиссияси аъзоси вазифасида фаолият олиб борган[2]. Олимнинг чўлланиш, геоэкология, тоғ-текислик геосистемалари ўртасида моддалар алмашинуви, атроф-муҳит муҳофазаси соҳалари бўйича мақолалари хорижий илмий журналларда нашр этилган Лапас Алибековга илмий-тадқиқот ишларидаги хизматлари натижасида „Ўзбекистон Республикаси фан арбоби“ фахрий унвони берилган. Лапас Алибеков 2020-йил 82 ёшида Самарқандда вафот этган[3].

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил