Laplas Pyer Simon
| Лаплас Пер Симон | |
|---|---|
|
|
Пиэрре-Симон Лаплаcе (1749.23.3, Нормандия, Бомон-ан-Ож — 1827-йил, 3-май, Париж) — франсуз астрономи, математиги ва физиги. Париж Фанлар академияси академик (1785). Франсия академияси аъзоси (1816). Париж ҳарбий мактаби профессор (1766-йилдан). Франсияда олий таълим тизимини қайта ташкил этишда, Нормал ва Политехник мактаблар яратишда қатнашган. Ўлчовларнинг метрик системасини киритишга раҳбарлик қилган (1790). Лапласнинг илмий фаолияти астрономия бўйича осмон механикаси, космогонияга; математика бўйича дифференсиал тенгламаларта; физика бўйича иссиқлик, молекуляр физика ва акустикага бағишланган. Унинг "Осмон механикаси ҳақида трактат" асари (1798—1825) шу соҳаларга багишланган. 1796-йилда Лаплас Қуёш системасининг пайдо бўлиши ҳақида космогоник гипотезани ишлаб чиқди. Алгебра, эҳтимоллар назарияси, математик физика, термодинамика соҳасидаги ишлари ҳам муҳим. Лаплас фалсафий қарашлари билан франсуз материалистларига яқин турган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |