Laptevlar dengizi
Лаптевлар денгизи — Шимолий Муз океанининг чекка денгизи.
| | |
| Координаталари | 76°16′7″Н 125°38′23″Э / 76.26861°Н 125.63972°Э |
| Океан типи | денгиз |
| Ҳавзага алоқадор ўлкалар | Россия |
| Юзаси | 700,000 км2 (270,000 кв ми) |
| Ўртача чуқурлиги | 578 м (1,896 фт) |
| Энг катта чуқурлиги | 3,385 м (11,106 фт) |
| Сув ҳажми | 403,000 км3 (3.27×1011 аcре⋅фт) |
| Манбалар | [1][2][3] |
Жойлашуви
Жанубдан Осиё қирғоқлари, ғарбдан Таймир ярим ороли ва Северная Земля ораллари, шарқдан Новосибирск ораллари билан ўралган. Бўғозлар орқали ғарбда Кара денгизи, шарқда Шарқий Сибир денгизи билан туташган.
Тавсифи
Майдони 700,000 км2 (270,000 кв ми). Денгизнинг ўртача чуқурлиги 50 м ни, максимал чуқурлиги эса 3385 м ни ташкил этади. Йирик қўлтиқлари:
- Хатанга
- Оленек
- Буор-Хая
Денгизнинг ғарбий қисмида ороллар кўп. Денгизга Хатанга, Лена, Яна ва бошқа дарёларнинг суви қуйилади.
Иқлими
Лаптевлар денгизи иқлими арктика иқлими. Январдаги ўртача ҳарорат —31°, —34° (минимум ҳарорат —50°), июлники 6—7° (максимум ҳарорат 24°) ни ташкил этади. Йилига 100 мм ёғин тушади. Денгиз йилнинг кўп қисмида муз билан қопланган ҳолда ётади.
Ҳайвонот дунёси
Морж, денгиз қуёни, нерпа, балиқ ва бошқа жониворлар яшайди. Асосий порти — Тикси порти ҳисобланади. Денгиз Арктика тадқиқотчилари Д.Я. Лаптев ва Х. П. Лаптевлар номига шундай деб номланган[4]
Манбалар
- ↑ Лаптев Сеа, Греат Совиэт Энcйcлопедиа (ин Руссиан)
- ↑ Лаптев Сеа, Энcйcлопæдиа Британниcа он-лине
- ↑ А. Д. Доброволскйи анд Б. С. Залогин Сеас оф УССР. Лаптев Сеа, Мосcоw Университй (1982) (ин Руссиан)
- ↑ "Лаптевлар денгизи" ЎзМЕ. Л-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Уммоншуносликка оиддир оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |