Laqab
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лақаб — 1) шахснинг кўриниши, қилиғи, машғулоти ёки бирор хусусиятига қараб бериладиган иккинчи ном. Масалан, Жўра Пасон, Олим Ташвиш, Зокир Совуқ, Абдулла Хўроз каби номларнинг иккинчи қисми лақабдир. Одатда, Лақаб ишлатилиш ўрни ва мақсадига қараб ижобий ёки салбий маънога эга бўлади. Адабий асарларда бадиий восита сифатида ҳам қўлланади. Ёзувчи ва шоирнинг бундан мақсади персонаж ёки образнинг муайян томондан бўрттириш, унинг бирон хусусиятини ривожлантириш, қайтариқлардан қочиш ва асар тилини ранг-баранг қилишдир. Лақабнинг баъзилари адабиётда умумлашиб кетган. Масалан, Мажнун (телба) Қайснинг, Кўҳкан (тоғ қазар) Фарҳоднинг лақабидир; 2) мумтоз адабиёт даврида тахаллус маъносида қўлланган сўз. Масалан, Навоий асарларида ўзи ҳақида "ал-мулақаб бин-Навоий" ("Навоий деб лақаб олган") дейди[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |