Лақай (Лоқай) — ўзбеклар таркибига кирган элатлардан бири.

Лақайлар
Ҳозирги жойлашув ареали ва аҳоли сони
 Ўзбекистон
 Тожикистон
 Афғонистон
Дини ислом
Тегишли ўзбеклар
Ўхшаш халқлар қозоқлар, монголлар, татарлар
Келиб чиқиши Дашти қипчоқ ўзбеклари, қатағонлар

Лақайлар, асосан, Бухоро хонлигининг Ҳисор ва Балжувон бекликлари ҳудудларида, айрим гуруҳлари ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Денов, Тожикистоннинг Сомониён, Кофарниҳон, Ҳисор туманлари, Хатлон вилоятининг Қўрғонтепа ва Кўлоб минтақаларида муқим аҳоли сифатида истиқомат қилишади. Лақайлар Афғонистоннинг Бағлон ва Балх вилоятларида, Покистоннинг Карочи шаҳри, Саудия Арабистонидаги Макка, Мадина, Жидда шаҳарларида, Туркиянинг Антокия, Истанбул минтақаларида, Эроннинг Теҳрон вилоятидаги Қизил Ҳисорда, Шероз, Зоҳидон, Кермон, Қазвин ва Ҳўрмузгон вилоятларида яшайдилар. тахминан маълумотга кўра, умумий сони 500 минг кишидан ортиқ. ХХ аср бошларида Ҳисор беклигида лақайлар ҳисор лақайлари (эсанхўжа, бодроқли уруғлари), Балжувон беклигида яшовчиларни балжувон лақайлари (байрам, тўртувул уруғлари) (ҳозирги Кўлоб лақайлари) деб аталган. Бу уруғларнинг ҳар бири, ўз навбатида, яна бир қанча кичик уруғларга (бўлакларга) бўлинган. Лақайлар ҳам ўзбек халқини ташкил этган бошқа элатлар сингари ҳозирги яшаб турган ҳудудларда шаклланиб ривожланган. Лақайлар чорвачилик, йилқичилик билан шуғулланган. Лақай от зоти ва ҳисори қўйлар Марказий Осиёда машҳур. Бой хўжаликларда 300—400, айримларида 900—1000-йилқи бўлган. ХИХ аср охирларида ўтроқлашиш жараёнида деҳқончилик билан шуғулланишган. лақайлар ўзига хос урф-одат ва анъаналарга эга. Лақай қизлари тикадиган мапремеч, жук чариғич, айнахалта, кашта ва бошқа шунга ўхшаш миллий маданият намуналари машҳур. Айниқса, лақайларда тикиладиган торлама ва бостирма тақиялар, яъни миллий бош кийимлар, ўзига хос миллий маданият намуналари сифатида ажралиб туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Маллицкий Н. Г., Учебное пособие по географии Таджикистана, Т. —Самарқанд, 1929;
  • Кармишева Б. Х., Ўзбеки-локайси Южного Таджикистана, Сталинабад, 1954.