Лаққа балиқ (Силурус гланис) — лаққалар оиласига мансуб балиқ. Бўйи 5 м гача, оғирлиги 300 кг гача. Танаси тангачасиз. Орқа сузгич қаноти кичик. Оғзи кенг. Пастки жағи узунроқ. Мўйлови 3 жуфт. Орқа томони зайтун тусда, ост қисми эса оқ рангда. Европадаги кўл ва дарёларда яшайди. Ўзбекистон дарёларида учрайди. 4–5 йилда вояга етади. Баҳорда ёки ёз бошида сув тубидаги уясига 480 мингтача увилдириқ ташлайди. Эркаги тухумларини қўриқлайди. Умуртқасиз жониворлар билан озиқланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил