Лари масжиди (туркча: Лари Cамии) – Туркиянинг Адирна вилояти марказида ХВИ аср бошларида султон Меҳмед ИИ Фотиҳ ва Боязид ИИ ҳукмронлиги даврида саройда бош табиб бўлиб хизмат қилган Ҳаким Абдулҳамид Лари Чалабий томонидан қурилган масжид. Халқ орасида Лалели масжиди номи билан машҳур.

Масжид
Лари масжиди
туркча: Лари Cамии
Лари масжиди
Мамлакат  Туркия
Ҳудуд Адирна
Йўналиши сунний
Масжид тури маданий
Меъморий услуб Усмонийлар меъморчилиги
Бинокорлик санаси ХВИ аср
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1

Тарихи

Лари масжидининг қурилиши султон Меҳмед ИИ Фотиҳ (1432–1481) ва Боязид ИИ (1448–1512) даврида сарой бош табиби бўлган Абдулҳамид Лари Чалабий томонидан бошланган. Кейинчалик Абдулҳамид Лари Чалабий вафот этгани сабабли масжид қурилиши Боязид ИИ вақфига васийлик қилувчи Ҳамит бей томонидан якунига етказилган. Шарқдан ғарбга томон нишаб ерда қурилган ушбу масжид Адирнадаги бир гумбазли ва бир минорали масжидлар орасида энг каттаси ҳисобланади. Масжиднинг уч томонини ўраб турган айвонлар 11 та гумбаз билан қопланган[1]. Кириш эшиги тепасида 3 байтдан иборат арабча ёзув мавжуд[2].

1752-йилда Адирнада содир бўлган кучли зилзила оқибатида масжиднинг асосий гумбази қулаб тушган, шунингдек, қолган гумбазларининг аксарияти шикастланган. Аҳмет оға томонидан қилинган хайрия эвазига масжидда ёғоч гумбаз қурилган[3]. 1930-йиллардан кейин узоқ вақт хароба аҳволда бўлган масжид 1948–1950-йилларда Адирна ўрта мактабида адабиёт ўқитувчиси бўлган Ориф Ниҳат Асянинг[4] „Лара масжиди“ шеърида Лари масжиди тасвири келтирилган[5]. 1970-йилларда таъмирланган ушбу масжидда кейинчалик 1983 ва 2006-йилларда ҳам иккита йирик реставрация ишлари амалга оширилиб, ҳозирги кўринишга келтирилган.

Манбалар

  1. ↑ „Араşтıр / Листе • Кüлтüр Энвантери“ (тр-ТР). културенвантери.cом. Қаралди: 2024-йил 22-декабр.
  2. ↑ „Эдирне Cамилери ве Селимие Семпозюму“. динҳизметлери.диянет.гов.тр (2021). 2024-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-декабр.
  3. ↑ „Рст Япı Ресторасён Мимарлıк İнşаат - Эдирне Лари Cамии“. рстяпи.cом.тр. Қаралди: 2024-йил 22-декабр.
  4. ↑ Аҳмет Куци Теcер ве Ариф Ниҳат Ася’нıн Şиирлеринде Эдирне (тр) — 199-бет. Қаралди: 2024-йил 22-декабр. 
  5. ↑ „Тüркалемийиз.cом "Тüрк Дüнясıнıн İнтернет Ситеси"“. www.туркалемийиз.cом. 2016-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-декабр.