Larisa Babux
Лариса Владимировна Бабух (1949-йил 13-августда туғилган Гвардейск, Калининград вилояти, РСФСР, СССР) — 1991-йилдаги қўзғолонлардан кейин миллий сиёсатда ўз йўлини топган совет-рус тадқиқотчи муҳандиси ва педагоги. Бабух 1993-йилдан 1995-йилгача Давлат Думаси аъзоси сифатида „Женшчинй России“ („Россия аёллари“ гуруҳи) бошқарган. 1995-йилги Дума сайловларида иштирок этиш учун янги ҳаракатни рўйхатдан ўтказишга уринишлари номзодларни тақдим этиш тўғрисида етарли имзо ололмагани учун муваффақият қозонолмади. Кейинчалик Бабух олий таълим бошқарувчиси бўлиб ишлади. Сиёсатчининг Давлат Думасига қайта сайланишга уринишлари муваффақияциз тугади. 2006-йилда у қисқа муддатли „Партия социалной справедливости“ („Ижтимоий адолат партияси“) ҳамраиси бўлди[1].
| Лариса Бабух | |
|---|---|
| Лариса Владимировна Бабух | |
![]() | |
| Таваллуди |
1949-йил 13-август Гвардейск, Калининград вилояти, РСФСР |
| Фуқаролиги | Россия |
| Касби |
Муҳандис Ўқитувчи Сиёсатчи Давлат Думаси а'зоси |
| Турмуш ўртоғи | Турмушга чиққан |
| Болалари | 2 |
Таржимайи ҳоли
1974-йилда Москва радиотехника, электроника ва автоматлаштириш институтида радиотехника мутахассислиги бўйича олий техник маълумот олди.
1969-1976-йилларда Яримўтказгичлар ва приборсозлик илмий-тадқиқот институтида радиотехника бўйича муҳандис-конструктор, СССР Фанлар академиясининг Радиотехника институтида муҳандис-конструктор бўлиб ишлаган. 1976-1984-йилларда Москва шаҳридаги 33-сон ўрта махсус билим юртида чизмачилик ўқитувчиси лавозимида ишлаган. 1984-йилдан 1990-йилгача Бабух Москва автоматлаштириш ва телемеханика коллежида чизмачилик ва геометрия ўқитувчиси бўлиб ишлаган[2].
1990-йилдан 1991-йилгача у „Перспектика Крономарк“ Совет-Италия қўшма корхонасида бош директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 1991-1993-йилларда „Ларина-сервис“ аксиядорлик жамиятида бош директор лавозимида ишлаган.
1993-йил декабр ойида у Россия аёллари сиёсий ҳаракатидан 1-чақириқ Давлат Думасига сайланган. Думада у таълим, маданият ва фан қўмитасининг аъзоси эди[3] .
1995-йилда у „Таълим — Россия келажаги“ ижтимоий-сиёсий ҳаракатини яратишда иштирок этган, ҳамраислардан бири бўлган. 1996-йилда Халқаро ахборотлаштириш академиясида таълим бўлими директори лавозимида ишлаган.
2002-йилда у Ижтимоий адолат партиясини яратишда иштирок этган, партиянинг ҳамраиси бўлган[4].
Оиласи
Турмушга чиққан, икки ўғли бор.
Манбалар
- ↑ „Депутаты“ (ру). Государственная Дума. 2020-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-май.
- ↑ „Лоббйинг.ру | Бабух Лариса Владимировна“. лоббйинг.ру. 2021-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-май.
- ↑ „Бабух Лариса Владимировна“ (ру). www.госдума.нет. 2017-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-май.
- ↑ „Партия социальной справедливости, историческая справка“ (ру). Радио Свобода. 2021-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-май.
