Лариса Иосифовна Давац (1937, Тянсзин ш., ХХР ҳудудида) — график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1987). Москва рассомлик институтида таълим олган (1958—64). 1964-йилдан Ўзбекистонда. Д.нинг маҳорат билан яратган асарлари кўтарилган мавзулар мазмунини аник, очиб бера олиши билан ажралиб туради: "Қирғизистон" туркуми (гуаш, 1967, 1973), "Кутиш" (1985), "Урушга йўл йўқ" триптихи (1986) ва б. оқ-қора, рангли асарлари шулар жумласидан. Ўзбекистон (мас, С. Ахмад, С. Зуннунова, А. Орипов), Қирғизистон (Ч. Айтматов) ва б. кардош халқлар, шунингдек, чет мамлакатлар (У. Уитмен, АҚСҲ) мумтоз ёзувчиларининг асарларини бадиий безади. Сўнгги йилларда рангтасвирда ижод қилмоқда ("Ёшлик хотиралари", "Денгиз чиғаноқлари" ва бошқалар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил