Larisa Levteyeva
Лариса Георгиевна Левтеева (1941-йилда туғилган) — таниқли ўзбекистонлик олима, Ўзбекистон тарихи ва маданияти бўйича мутахассис. Унинг қизиқишлари доираси музейшунослик,тарих-тарихшунослик, этнография, археология, халқ амалий ва тасвирий сан'ат каби илмий фанлар билан боғлиқ.[1] Ўзбекистон тарихи давлат музейи Катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди.
| Лариса Левтеева | |
|---|---|
| Таваллуди |
23.09.1941 Оренбург,Россия СФСР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Тарих, музейшунослик, этнография |
| Иш жойлари | Ўзбекистон тарихи давлат музейи |
| Мукофотлари | „Меҳнат фахрийси“ медали(1986), „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги“ фахрий кўкрак нишони(2021) |
Биографияси
Лариса Георгиевна Левтеева 1941-йил 23-сентабрда Оренбургда ҳарбий хизматчи оиласида туғилган. 1949-1959-йиллар — Ўрта мактабда ўқиган. У ўрта мактабни олтин медал билан тугатган.
Илмий ва ижтимоий фаолияти
- ТошДУ (ҳозирги М.Улуғбек номидаги ЎзМУ) тарих факултетини тамомлаган (1963). 1964-йил декабрдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейида ишлайди. Кичик, катта ва етакчи илмий ходим, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган. Музейнинг илмий-тадқиқот, илмий экспозиция, кўргазма, фонд, илмий-услубий, илмий-маърифий ва нашриёт ишлари бўйича бўлимлари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилган. Музей илмий кенгаши котиби лавозимида ишлаган.
- 1966 йилдан 1989 йилгача Л. Г. Левтеева Ўзбекистон тарихи давлат музейининг асосий инвентар китобини юритади, унга музейга қабул қилинган барча экспонатлар киритилган. 1975 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги Диссертациялар қабул қилиш ва ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашда „Ўрта Осиё тарихига оид мемуар манбалар(ХИХ асрнинг иккинчи ярми-ХХ аср бошлари)“ мавзусида тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.1987 йилда катта илмий ходим (доцент) унвони ва дипломини олади.
- 1998-йилда Л. Г. Левтеева шу йили Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фармони билан тузилган Республика „Ўзбекмузей“ жамғармасига ишга таклиф қилиниб, 2006-йилгача бу ерда бош мутахассис лавозимида ишлади. К.Турсуналиэв билан ҳамкорликда „Музейшунослик (музей иши фани)“ услубий қўлланма ва жамғарма ишини сарҳисоб қилувчи рисола тайёрлади. Бу рисола музейлар ходимларига услубий ёрдам кўрсатди.
- 1998-2009-йилларда Ўзбекистон амалий санъат музейида (ҳозирги Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи) илмий бўлим мудири лавозимида ярим ставка фаолият юритган. У бошқа ходимлар билан биргаликда 20 та коллексиядаги 7000 га яқин буюм тавсифини ҳамда музей экспозицияси бўйича қўлланмани ўз ичига олган Каталогни тайёрлади.
Асарлари
Л. Г. Левтеева 100 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп ишлар, кўплаб ОАВда мақолалар ва Ўзбекистон моддий ва маънавий меросига бағишланган асарлар:
- „Кустарниэ промисли в биту народов Узбекистана ХИХ — ХХ веков“(„ХИХ-ХХ асрлардаги Ўзбекистон халқлари ҳаётида ҳунармандчилик“ жамоавий асар, 1986-йил),
- „Тюбетейки Узбекистана ХИХ — ХХ веков“ („ХИХ-ХХ асрлар Ўзбекистон дўппилари“, 2006, И. В. Богословская билан ҳаммуаллифликда),
- „Богатая история древней земли“ (2012,"Қадим заминнинг бой тарихи"),
- „Ўзбекистонда ҳарбий санъат тарихи“ (2013, Ж. Х. Исмаилова билан ҳаммуаллифликда),
- „Юрий Федорович Буряков. Пут в науке длиною в жизн“(2014, „Юрий Феодорович Буряков. Илмий ҳаёт йўлида“),
- „Сохраняя културноэ наследиэ“(2019, „Маданий меросни сақлаш“) муаллифи. Олиманинг илмий ва илмий-оммабоп ишлари ва асарлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги асар(Л. Г. Левтеэва. Библиография.-Т.:"Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи", 2021.72 стр.)га қаралсин.
Адабиётлар
- Л. Г. Левтеэва. Библиография.-Т.:"Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи", 2021.72 стр.
- „Ўзбекистон маданий мероси“ муаллифлик туркуми: „Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами. Иккинчи қисм. Этнографик фонд“ китоб-албоми/ Ф. Ф. Абдухолиқов, Э. В. Ртвеладзе, Ж. Ҳ. Исмоилова, Л. Г. Левтеэва // Тошкент: „Эаст Стар Медиа“ МЧЖ, „Даракчи информ сервис“ МЧЖ буюртмасига кўра, 2020. — 432 б.
Манбалар
- ↑ Л. Г. Левтеэва. Библиография.-Т.:"Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи", 2021.5 с.