Лариса Юриэвна Пашканова (қизлик фамилияси Белокон; 1964-йил 18-майда туғилган, Тошкент) — совет сузувчиси, СССРнинг кўп карра чемпиони, Европа чемпионатининг уч карра ғолиби (1981), „Дўстлик-84“ халқаро танлов ғолиби (1984). СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1984).

Лариса Пашканова
Шахсий ма'лумотлар
Миллати  СССР
Туг'илиши 18-май 1964-йил (58 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Спорт
Спорт брасс усулида сузиш
Мураббийлари Тамара Евсеева,
Владимир Манин,
Борис Зенов
Медаллари ва ютуқлари

Андоза:Турнир

Бронза Сплит 1981 брасс 100 м
Кумуш Сплит 1981 брасс 200 м
Кумуш Сплит 1981 аралаш эстафета 4×100 м

Андоза:Турнир

Олтин Эдмонтон 1983 брасс 100 м
Олтин Эдмонтон 1983 брасс 200 м
Олтин Эдмонтон 1983 аралаш эстафета 4×100 м

Андоза:Турнир

Бронза Москва 1984 брасс 100 м
Олтин Москва 1984 брасс 200 м
Кумуш Москва 1984 аралаш эстафета 4×100 м

Биографияси

1964-йил 18-майда Тошкент шаҳрида туғилган. 8 ёшида Тамара Евсеева билан бирга сузишни бошлаган. 1975-йилда Владимир Манин раҳбарлигида машғулотларни давом эттирган ва 1981-йилдан Борис Зенов билан биргаликда ишлаган.

Лариса Юревна Пашканова брасс усулида сузишга ихтисослашган. Энг муҳим натижаларга 1980-йилларнинг биринчи ярмида эришган. 1981-йилда Сплитда бўлиб ўтган Европа чемпионатида 200 метрга сузиш ва аралаш эстафета шартларида кумуш медал соҳиби бўлган, шунингдек, 100 метрга сузиш бўйича бронза медални қўлга киритган. 1983-йилда Эдмонтондаги Универсиадада бир хил йўналишда учта олтин медални қўлга киритган. 1984-йилда Лариса Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинларида иштирок этишга тайёргарлик кўрган, бироқ СССР раҳбарияти Совет спортчиларини бойкот қилишга қарор қилгани сабабли, ушбу мусобақада иштирок эта олмаган. „Дўстлик-84“ мусобақасида Лариса Юревна 200 метр масофага сузиш бўйича ғолиб бўлган. Аралаш эстафета босқичида кумуш медални қўлга киритган, 100 метрга сузиш баҳсида эса учинчи ўринни забт этган.

1985-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. 1986-йилда спортдаги карерасини якунлаган. 1986-2009-йилларда Тошкент шаҳрида мураббийлик фаолияти билан шуғулланган. 2009-йилда Москва вилояти, Солнечногорск тумани, Брехово қишлоғига кўчиб ўтган. 2009-2016-йилларда Россия темир йўллари таркибига кирувчи Москвадаги Рублёво соғломлаштириш мажмуасида спорт инструктори бўлиб ишлаган.

2010-йилларнинг биринчи ярмида сузиш бўйича Мастерс мусобақасида қатнашган. 2013-йилда 45 ёшдан катталар тоифасида Жаҳон спорт фахрийлари ўйинларининг икки карра ғолиби ва бронза медали совриндори[1].

Манбалар

  1. ↑ Молодиэ душой[сайт ишламайди]

Ҳаволалар