Тутова Лариса Николаевна (1969-йил 18-октябрда туғилган, Песчанокопскоэ, Ростов вилояти, РСФСР, СССР) — Россия давлат арбоби, ВИИ ва ВИИИ чақириқ Давлат Думаси депутати, Давлат Думасининг Таълим бўйича қўмита аъзоси, фраксия „Ягона Россия“ аъзоси[1].

Ҳаёти

1991-йилда Лариса „Ростов педагогика институти“ ни тарих, ижтимоий фанлар ва совет ҳуқуқи ўқитувчиси сифатида тамомлаган. 2008-йилда Жанубий федерал университетида, 2013-йилда эса Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясида малакасини оширди[2].

Мартаба

1991-2010 — МБОУ Песчанокопская номидаги 1-сон ўрта мактаб ўқитувчи- педагоги.

2013—2016-йилларда — Ростов вилояти Қонунчилик ассамблеясининг депутати. Ёшлар сиёсати, жисмоний тарбия, спорт ва туризм қўмитасининг раиси, „Ягона Россия“ фракциясининг Қонунчилик, давлат қурилиши ва ҳуқуқ-тартибот қўмитаси аъзоси[3]. „Ягона Россия“ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Ростов вилоятидаги „Болалар учун болалар боғчалари“ партиявий лойиҳасини бошқарган.

2016-йилда дастлабки овоз бериш натижаларига кўра, "Ягона Россия " 149-сонли Ростов бир мандатли сайлов округида 1-ўринни (75,24 % овоз) эгаллади[4].

2016-йилдан 2019-йилгача ВИИ чақириқ Давлат Думаси депутати сифатида Лариса Тутова 79 та қонунчилик ташаббуси ва федерал қонунлар лойиҳаларига қўшимчалар муаллифи бўлган[5].

„Янги мактаб“ федерал партияси лойиҳаси Жамоатчилик кенгаши аъзоси. Сўнгра, Ростов вилоятидаги „Янги мактаб“ партия лойиҳасининг минтақавий координатори. „Россия ўқитувчилари“ Бутунроссия жамоат ташкилоти раҳбари. Шунингдек, ДСТУ қошидаги Болалар университети Васийлик кенгаши раиси этиб тайинланган. Кейин „Педагогик дебют“ танлови ташкилий қўмитасининг ҳамраиси.

Лариса Тутова, адабий танловлар, педагогик форумлар ва конференсиялар, университетлараро ва мактаб танловларининг доимий иштирокчиси ва ҳаммуаллифи.

„Яхши иш учун“ кўкрак нишони билан тақдирланган. Россия Федерациясининг фахрий умумтаълим ходими.

Сергей Боярский ва Лариса Тутова Давлат Думасидаги ялпи мажлисда, 2021-йил

2016-йил 18-сентябрда Лариса 7-чақириқ Давлат Думасига сайланган, 5-октябрда Давлат Думасининг Таълим ва фан бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланган. Давлат Думасининг Таълим ва фан бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида федерал мақомига эга бўлишига қарамай, у бошқа фанлар бўйича федерал депутатлик фаолиятини амалга оширмади ва уни Ростов вилоятида чеклади[6].

2017-йилда у „Ягона Россия“ Бош кенгашининг аъзоси бўлди. Ва Лариса „Россия Федерациясида ватанпарварлик таълими тўғрисида“ ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди[7]. 2017-йил декабр ойида эса у „Ягона Россия“ федерал партиясининг „Болалар учун болалар боғчалари“ лойиҳасининг координатори этиб тайинланди, бу лавозимда Алена Аршинова ўрнига.

2021-йилда ВИИИ чақириқ Давлат Думасига сайлов натижаларига кўра Лариса Тутова 52 фоиз овоз олиб, бир мандатли сайлов округи бўйича Давлат Думаси депутати этиб қайта сайланди.

Шахсий ҳаёти

Лариса бева, иккита катта фарзанди бор. Турмуш ўртоғи Александр Тутов Песчанокопское қишлоғида фермер эди. 2021-йил 24-февралда бахциз ҳодисада вафот этга[8][9][10].

Манбалар

  1. ↑ „Тутова Лариса Николаевна Государственная Дума 7 созыва“. 20-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-октабр 2016-йил.
  2. ↑ „Тутова Лариса Николаевна восьмой созыв“. 22-октабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-октабр 2021-йил.
  3. ↑ „Тутова Лариса Николаевна Законодательное Собрание Ростовской области 5-го созыва“. 21-июн 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-сентабр 2016-йил.
  4. ↑ Тутова Лариса Николаэвна Предварителноэ голосованиэ Единой России (2016)[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
  5. ↑ „Объекты законотворчества :: Система обеспечения законодательной деятельности“. созд.дума.гов.ру. 26-сентабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-август 2019-йил.
  6. ↑ Из интервю совету по образованию Тутовой Лариси Николаэвни
  7. ↑ „Лариса Тутова: Федеральный закон о патриотическом воспитании“. 22-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2017-йил.
  8. ↑ „Муж депутата Госдумы РФ от Ростовской области Ларисы Тутовой погиб в ДТП“. 4-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-май 2021-йил.
  9. ↑ „ЕГРЮЛ: ИНН 612700123100 Тутов Александр Викторович“. 5-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-май 2021-йил.
  10. ↑ „Погиб супруг депутата Госдумы от Ростовской области Ларисы Тутовой“. 4-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-май 2021-йил.