Larmor teoremasi
Зарядлар системасининг магнит ва импулс моментлари орасидаги боғланиш
Системадаги -номерли зарранинг массаси , заряди , радиус-вектори , тезлиги бўлсин. Системанинг магнит моменти таърифига мувофиқ,
Системанинг ҳаракат миқдори моменти эса
Шуларга асосан
Агар зарралар, атомдаги электронлар эканлигини ҳисобга олсак, уларнинг бир хил зарядли ва массали бўлишидан фойдаланиб, (3) ни қуйидагича ёзиб олишимиз мумкин:
Атом электронлари ядро атрофида орбитал ҳаракатда бўлади, демак, М — системанинг орбитал магнит моменти ва Л — системанинг орбитал ҳаракат миқдори моменти. Шундай қилиб, орбитал магнит момент билан орбитал ҳаракат миқдори моменти ўзаро пропорсионал экан.
Электрон зарядининг манфийлиги, яъни сабабли, (4) га мувофиқ М ва Л векторларнинг йўналишлари қарама-қаршидир.
Таъсир қилувчи ташқи магнит майдон бўлмаса, системанинг магнит моменти, демак, у билан боғланган системанинг ҳаракат миқдори моменти ўзгармасдан сақланади.
Энди фараз қилайлик, заиф бир жинсли ташқи магнит майдон мавжуд бўлсин. Бу майдон таъсирида магнит момент ва у билан боғланган ҳаракат миқдори моменти секин-аста ўзгаради. Шу ўзгаришни текширайлик.
Биламизки, М магнит моментли системага Ҳ кучланганликли ташқи магнит майдон таъсир кучининг моменти бўлади. Механика курсидан маълумки, куч моменти ҳаракат миқдори моментининг вақт бўйича ҳосиласига тенг: .
Бинобарин, ёки (4) га асосан, .
Энди
десак,
бўлади.
Сўнгги ифодадан кўрамизки, ва шу билан бирга бўлади, демак, , яъни ҳаракат миқдори моментининг сон қиймати ўзгармасдан сақланади.
Лармор прессессияси ва частотаси
Магнит майдон йўналишини координата ўқи деб қабул қилайлик ва Л векторнинг шу ўқ билан ҳосил қилган бурчагини билан белгилайлик. У ҳолда
ва (6) га асосан , демак, , яъни бурчак ўзгармасдан сақланади.
(6) дан кўрамизки, Л векторнинг охири сон қиймати тезлик билан ҳаракатланади, чунки миқдорлар ўзгармасдир.
Шундай қилиб, ўзгармас бир жинсли магнит майдондаги атом электронларининг ҳаракат миқдори моменти ўзининг сон қийматини ва майдон йўналиши билан ҳосил қилган бурчагини ўзгартирмасдан, майдон атрофида текис айланма ҳаракатда бўлади. Лармор теоремасининг мазмуни ана шундан иборатдир. Юқорида келтирилган ҳодиса эса Лармор прессессияси деб юритилади. (5) да ифодаланган бурчакли тезлик Лармор частотаси дейилади. Унинг сон қиймати эса

Юқорида айтилганлар 1-расмда тасвирланган. Атом электронларининг О ядро атрофида ҳаракатланиб, ҳосил қилган токлари ясси чизиқли ёпиқ ток шаклида кўрсатилган.
Лармор теоремасини ифодалашда таъсир қилувчи магнит майдон жуда заиф деб ҳисобланган эди, яъни магнит майдон йўқлигида ядро атрофида ҳаракатланувчи электронларнинг хусусий частотаси га нисбатан Лармор частотаси жуда кичик қиймат ҳисобланади:
У ҳолда (7) га мувофиқ, кўрамизки,
бўлади. Масалан, атом спектрининг оптик қисмига мос хусусий частота . Энди м, c, э учун уларнинг сон қийматлари назарга олинса, (9) га мувофиқ <матҳ>Ҳ<<10^{8}<//матҳ> СГСМ бўлади. Тажрибада учрайдиган магнит майдонлар бу шартга бемалол бўйсунади.
Кўп физик ҳодисалар (диамагнетизм, Зееман эффекти, Фарадей эффекти ва бошқалар) Лармор прессессияси билан боғлиқдир.
Яна қаранг
Адабиётлар
- Р.Х.Маллин Классик электродинамика, Ўқитувчи, Т., 1974
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |