Лаwренcе Жосепҳ Эллисон (талаффузи: Лоуренс Ёзеф Элисон, 17-август 1944-йил) – Америкалик бизнесмен ва Ораcле Cорпоратион дастурий таъминот компаниясининг асосчиси. 1977-йилдан 2014-йилгача Ораcле компаниясининг бош ижрочи директори бўлган ва ҳозир унинг технология бўйича бош директори ва ижрочи раиси.

Лауренс Ёзеф Эллисон
Лаwренcе Жосепҳ Эллисон
Таваллуди 1944-йил 17-август (1944-08-17) (82 ёш)
Фуқаролиги АҚСҲ
Турмуш ўртоғи Ада Қуинн (1967—1974)
Нанcй Wҳеэлер (1977-1978)
Барбара Боотҳе (1983—1986)
Меланиэ Cрафт (2003—2010)[2][3]
Болалари Давид Эллисон
Меган Эллисон

2024-йил март ойида Блоомберг Биллионаирес Индех журнали уни дунёдаги саккизинчи энг бой одам деб баҳолади. унинг бойлиги 130 миллиард АҚШ доллари миқдорида ҳисобланган[4]. Форбес журналига кўра, дунёдаги бешинчи энг бой шахс бўлиб, бойлиги 154 миллиард доллар миқдорида ҳисобланмоқда[5]. Эллисон Гавайи оролларининг олтинчи йирик ороли бўлган Лāнаъи оролининг 98 фоизига эгалиги билан танилган[6].

Биографияси

Ню-Ёркда туғилган. Онаси яҳудий аёл Флоренс Спеллман бўлиб, Лоуренсни 19 ёшлигида дунёга келтирган. Унинг отаси асли италян бўлиб, Америка ҳаво кучларининг учувчиси эди. Отаси Спеллман ҳомиладорлигини англашидан олдин чет элга янги навбатчилик стансиясига ишга ўтганди. Тўққиз ойлик Ларрй пневмония билан касалланганида, онаси боласига тўғри ғамхўрлик қила олмаслигини тушунди. Онасининг илтимосига кўра, Чикагодаги онасининг амакиси ва холасининг қарамоғига топширилди. Лили Спеллман Эллисон ва Лоуис Эллисон Ларрйни 9 ойлигида асраб олди. Эллисон онасининг исмини билмаган ва 48 ёшга тўлганидагина у билан учрашган.

Эллисон Чикагода ўсган, у ерда мактабда ўқиган. Урбана ва Чампаигндаги Иллинойс университетида ўқишни бошлаган. Фарзанд асраб олган онаси вафот этгани сабабли, иккинчи курсдан кейин имтиҳон топширмади. Шимолий Калифорнияда дўсти Чак Вайс билан ўтказган ёздан сўнг, Чикагога қайтиб келди ва Чикаго университетида бир семестр давомида ўқиди. У ерда биринчи марта компютер технологиялари билан танишди. 1964-йилда Калифорния шимолига кўчиб ўтди.

1970-йилларнинг бошларида Амдаҳл[эн] ва Ампех компанияларида ишлаган. Унинг Ампехдаги лойиҳаларидан бири Марказий разведка бошқармаси учун маълумотлар базасини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш бўлиб, уни „Ораcле“ деб атаган.

Эллисонга Эдгар Cодднинг „катта умумий маълумотлар базалари учун маълумотларнинг реляцион модели“ мақоласи катта таъсир кўрсатди. Бу реляцион маълумотлар модели бўйича биринчи иш ҳисобланарди. У Ампех компаниясидаги икки ҳамкасби билан биргаликда 1977-йили „Софтwаре Девелопмент Лабораториэс“ (СДЛ)га асос солган. 1979-йилда СДЛ Релатионал Софтwаре Инc деб ўзгартирилди. 1982-йилда Ораcле Датабасе маҳсулоти чиққан.

1980-йилларда „Ораcле Датабасе“нинг янги версияларини чиқарди. 1986-йилда Ораcле аксиялари биржага чиқарила бошланди ва уч йил ичида компания ўз сотувларини ўн баробар ошириб, 584 миллион долларга етказди. Бироқ, 1990-йилда компания қийинчиликларга дуч келди ва юзлаб ходимларини ишдан бўшатишга мажбур бўлди.

2014-йил сентябр ойида Ораcле корпорациясининг бош директори лавозимини тарк этди. Бу лавозимда деярли 38 йил – корпорация ташкил этилганидан бери ишлаганди. Аммо Ораcле корпорацияси директорлар кенгаши раиси ва технология бош директори бўлиб қолди. Ушбу лавозимда Ораcле учун дастурий таъминот ва аппарат воситаларини ишлаб чиқишни бошқариш учун масъул бўлиб қолган[7][8].

Эллисоннинг номи Форбес журналида биринчи марта 1986-йилда пайдо бўлган, ўшанда унинг бойлиги 185 миллион долларга баҳоланганди. 2000-йилда дот-cом ҳалокатидан олдин технология компаниялари баҳосининг энг юқори чўққисида компаниянинг қиймати тахминан 48 миллиард долларни ташкил қилган. 2012-йил сентябр ҳолатига кўра, бойлиги 44 миллиард долларга баҳоланган[9][10].

Эллисон 4 марта уйланган[11]. Унинг рафиқалари: Ада Қуинн (1967-1974), Ненси Уилер (1977-1978), Барбара Бут (1983-1986), Мелани Крафт (2003-2010)[12]. Унинг Барбара Бут билан никоҳидан икки фарзанд туғилди: Девид ва Меган. Улар мос равишда Скйданcе Медиа ва Аннапурна Пиcтурес кино продюсери ва асосчилари[13][14].

Манбалар

  1. ↑ Ларрй Эллисон Биограпҳй — Аcадемй оф Ачиэвемент
  2. ↑ Сймондс, Маттҳеw. Софтwар: Ан Интимате Портраит оф Ларрй Эллисон анд Ораcле. Симон & Счустер, 2003 — 57, 64, 310, 337, 348–50, 64, 349–53, 65, 84, 341–42, 347, 352–54-бет. ИСБН 0-7432-2504-Х. Қаралди: 2010-йил 14-август. 
  3. ↑ ИМДБ био
  4. ↑ „Блоомберг Биллионаирес Индех: Ларрй Эллисон“. Блоомберг. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
  5. ↑ „Тҳе wорлд'с реал-тиме биллионарес“. Форбес. Қаралди: 2024-йил 14-март.
  6. ↑ Мооаллем, Жон. „Ларрй Эллисон Боугҳт ан Исланд ин Ҳаwаии. Ноw Wҳат?“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2014-йил 23-сентябр).
  7. ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. „Ларри Эллисон уходит с поста генерального директора Ораcле, который он занимал 37 лет, но остаётся работать в компании“ (ру). иХБТ.cом (2014-йил 19-сентябр). 2014-йил 24-сентябрда асл нусхадан [ архивланган]. Қаралди: 2021-йил 7-октябр.
  8. ↑ 10 богатейших людей мира. Рейтинг Форбес (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-03-20 санасида архивланган). // Форбес.
  9. ↑ „Самый богатый — Билл Гейтс, самый быстро богатеющий — Лари Эллисон, глава корпорации Ораcле“ (ру). Финансовая газета. 2014-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-сентябр.
  10. ↑ Богатейшиэ люди мира – 2016: рейтинг Форбес (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-08-19 санасида архивланган). // Форбес.
  11. ↑ . 
  12. ↑ CНН Моней: „Ларрй Эллисонъс сурреал еар“ Бй Адам Лашинскй
  13. ↑ „ИМДБ био“. 2012-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-сентябр.
  14. ↑ Мастерс, Ким. „Продуcер Сиблингс Меган анд Давид Эллисон Беттинг Биг он Ҳолидай Бох Оффиcе“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2012-йил 5-декабр). 2014-йил 18-февралда асл нусхадан [ архивланган]. Қаралди: 2014-йил 24-январ.