Абу Мансур Лашкарварз ибн Саҳлон ёки шунчаки Лашкарварз (шунингдек, Лашкарваз деб ҳам аталади) номи билан машҳур бўлган ҳамда бувайҳийлар сулоласига хизмат қилган дайламий ҳарбий офицери. Отасининг исми Саҳлон бўлиб, Мусофир исмли укаси ҳам бўлган. Лашкарварз биринчи марта бувайҳийлар вазири Абу Муҳаммад ал-Ҳасан ал-Муҳаллабий қўшинида Уммоннинг вожиҳий ҳукмдори Юсуф ибн Вожиҳга қарши Басрани ҳимоя қилишда қатнашганида тилга олинган. 954-йилда Лашкарварз Муҳтажийлар ҳукмдори Абу Али Сағонийга ёрдам бериш учун юборилган. Чунки унинг Сомонийлар Хуросонига бўлган даъволарини бувайҳийлар қўллаб-қувватлаган. Бироқ, Абу Али бир йил ўтиб касалликдан вафот этиши туфайли бу уриниш самарасиз бўлган. Лашкарварзнинг қизи бувайҳийлар ҳукмдори Муизз уд-Давланинг ўғли Изз уд-Давлага турмушга чиққан. Лашкарварз укаси билан бир вақтда 958-йил вафот этган.

Адабиётлар