Лассана Диарра (франсузча: Лассана Диарра; 10-март 1985, Париж) – франсиялик собиқ профессионал футболчи, ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган.
Лассана асосан таянч яримҳимоячи чизиғида ҳаракат қилади, лекин у олдинлари Челси сафида ва ҳозирги миллий терма жамоадаги ўйинларида ҳужум чизиғига яқин ҳолда ёки ўнг қанот ҳимоячиси чизиғида ҳам ойнай олади. У Испанияда „Ласс“ номи билан машҳур. Сабаби, „Реал Мадрид“да бирга ўйнаган жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Мамаду Диарра билан адаштирмаслик учун шундай ном билан аташган.

Лассана Диарра
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Лассана Диарра
Таваллуд санаси 1985-йил 10-март (1985-03-10) (41 ёш)
Таваллуд жойи Париж, Франсия
Бўйи 172 см
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Лақаби Ласс
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Lassana Diarra Анжи
Рақами 85
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1998–1999 Парис ФC
1999–2001 Нантес
2001–2002 Ле Манс
2002–2003 Ред Стар 93
2003–2004 Ле Ҳавре
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004–2005 Ле Ҳавре 29 (0)
2005–2007 Челсеа 13 (0)
2007–2008 Арсенал 7 (0)
2008–2009 Порцмоутҳ 24 (1)
2009–2012 Реал Мадрид 87 (1)
2012–2013 Анжи 18 (0)
2013–2014 Локомотив Москва 17 (1)
2015–2017 Марсеилле 37 (1)
2017 Ал Жазира 5 (0)
2018–2019 Парис Саинт-Гермаин 13 (0)
Тотал 250 (4)
Миллий терма жамоа
2005–2006 Франсия У21 18 (0)
2007–2016 Франсия 34 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Жамоалардаги фаолияти

Гавр

Лассана Диарра ўзининг профессионал фаолиятини Франсиянинг „Гавр“ клубида бошлаган ва жамоадаги муваффақиятли иштироки натижасида таянч яримҳимоячи сифатида Франсия У-21 терма жамоа сафига чақирилган. Терма жамоада у „Челси“ кузатувчилари нигоҳига тушди ва уни ёши катта бўлган, яқин орада алиштирилиши керак бўлган Клод Макелеле ўрнини босувчи сифатида қарашди. 2005 йилнинг июл ойида 1 млн. фунт стерлинг эвазига Челси сафига қўшилди.

Челси

Ўзининг „Челси“даги биринчи мавсумида асосий таркибда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаса ҳам жамоанинг 2005/06 мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчи деб топилди. 2006/07 мавсумда ҳимоя чизиғидаги кетма-кет юз берган жароҳатлар сабаби жамоанинг бош мураббийи Жосе Моуринҳо Диаррани ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйната бошлади. Бу вақтда Диаррага нисбатан „Арсенал“ клуби қизиқиш билдира бошлади ва „Челси“ раҳбарияти футболчи билан тузилган шартнома 2008-йилнинг январида муддати тугашини инобатга олган ҳолда ўз рақобатчиларига Лассанани 2007-йилнинг 31-июлида қўйиб юборишга рози бўлишди.

Арсенал

„Арсенал“ жамоасига 2 млн. фунт стерлингга ўтган Диарра ўзига Фредерик Юнгберг кетганидан сўнг, бўш бўлган саккизинчи рақамни олди. Жамоа бош мураббийи Арсен Венгер Диаррани жамоага жуда фойдали ўйинчи эканлигини, унинг кўпқирралик футболчи эканлигини таъкидлади.

Бу орада Диарра ўзи хоҳлагандек етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади ва уни трансфер қилишларини талаб қилди. Арсеналга қўшилганига 5 ой ўтмасиданоқ Диарра „Порцмут“ таркибига 5.5 млн. фунт стерлинг эвазига бориб қўшилди.

Порцмут

Диарра Порцмутга 2008-йил 11-январида ўтди, уни жамоага келиб қўшилишига „Арсенал“ таркибида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаганлиги, бунинг натижасида 2008-йилда ўтадиган Европа чемпионатида қатнаша олмай қўлиши мумкинлиги сабаб бўлди. Порцмутда у асосий таркиб ўйинчисига айланди ва унинг клубдаги ва терма жамоадаги ўйинлари Европанинг гранд жамоалари эътиборини тортди. Декабрнинг ўрталариа Порцмут мадриднинг „Реал“ жамоаси билан ўйинчи трансфери бўйича келишувга эришди. Келишувга кўра, Диарра 20 млн. фунт стерлинг эвазига Мадридликлар сафига ўтадиган бўлди.

Реал Мадрид

Диарранинг „Реал“ сафига қўшилиши расман 2009-йил 1-январида, трансфер ойнаси очиладиган куни амалга оширилди. Янги жамоада у жароҳати сабабли мавсумнинг охиригача сафдан чиққан Мамаду Диарранинг рақамида ўйнай бошлади. Адаштирмаслик учун унинг майкасига „Ласс“ деб ёзилди.

2011-йил 26-ноябрда Диарра „Реал“даги ўзининг 100-нчи ўйинини ўтказди[1].

Анжи

2012-йил 31-августда трансфер ойнасининг ёпилишига саноқли вақтлар қолганида, „Реал“ Диаррани „Анжи“ жамоасига сотиб юборди. Трансфер „Анжи“га 5 млн. еврога тушди[2]. Диарра янги жамоаси билан „3+1“ тизимида шартнома имзолади[3]. Франсуз „Анжи“да 2012-йил 16-сентабрда „Краснодар“га қарши кечган 8-тур ўйинида ўз дебютини нишонлади. Ўйин 5:2 ҳисобида „Анжи“ ғалабаси билан якунланди[4].

Эришган натижалари

Жамоавий

Lassana Diarra „Челси“

Lassana Diarra „Порцмут“

  • Англия кубоги ғолиби (1): 2008
  • Жами: 1 кубок

Lassana Diarra „Реал Мадрид“

Шахсий

  • „Челси“нинг йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси (1): 2006
  • Жами: 1 мукофот

Манбалар

Ҳаволалар