Лат масжиди (ИАСТ: Лāṭ Масжид, сўзма-сўз „Устунли масжид“) – Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатидаги Дҳар шаҳрида жойлашган масжид. Дҳарнинг темир устуни (ҳинд тилида „лāṭ“ деб аталади) номи билан аталган. У Лат ки масжиди, Ладх масжиди, Латҳ масжиди ёки Дҳар Жоме масжиди номлари билан ҳам танилган.

Масжид
Лат масжиди
Масжид интерери
Мамлакат  Ҳиндистон
Шаҳар Дҳар
Координаталар 22°35′02″Н 75°17′53″Э / 22.584°Н 75.298°Э / 22.584; 75.298
Асосчи Диловархон
Асосий сана:
1405-йил
Масжид собиқ мустаҳкамланган Дҳар шаҳрининг жануби-шарқий қисмида жойлашган

Тарихи

Масжид темир устунларининг бўлаклари

Масжид 1405-йилда Малванинг биринчи султони Дилавар Хон томонидан қурилган. Унинг қурилишида ҳинд ва Жаин ибодатхоналаридаги Сполиа безакларидан фойдаланилган[1][2][3].

Масжид ҳозирда парчаланиб кетган темир устун (ҳинд тилида лат деб аталади) саббали шу номни олган, бу устун аввалари масжид мажмуасида жойлашган[4].

Архитектураси

Масжиднинг ички ҳовлиси калонналарида устунлар ва олдинги ибодатхоналарда кўп учрайдиган ўйилган брекетларини кўриш мумкин[5]. Бу устунларда ҳинду ва жайн услубидаги ўймакорлик намуналари акс этган[1]. Масжиднинг иккита дарвозасидан бири ҳам жайн услубида ясалган[4]. Масжиднинг меҳроблари ва минбарлари мусулмонлар томонидан лойиҳалаштирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Баласубраманиам 2002.
  2. ↑ Баласубраманиам & Кумар 2003.
  3. ↑ "Студиэс он анcиэнт Индиан ОCП Период Cоппер". Индиан Жоурнал оф Ҳисторй оф Сcиэнcе (Натионал Институте оф Сcиэнcес оф Индиа) 37: 118. 2002. ҳттпс://инса.ниc.ин/wритереаддата/УпЛоадедФилес/ИЖҲС/Вол37_1_1_РБаласубраманиам.пдф. 
  4. ↑ 4,0 4,1 „Лат ки масжид“. Арчаэологиcал Сурвей оф Индиа, Бҳопал Cирcле. Қаралди: 2016-йил 19-май.
  5. ↑ „Интериор оф тҳе Лат Масжид, [Дҳар“]. Бритиш Либрарй. 2016-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-май.

Адабиётлар