Lat yeyish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Лат ейиш — тери юзасининг бутунлигига зарар етмасдан туриб, юмшоқ тўқималарнинг механик шикастлани-ши. Кишини зарб билан урганда ёки у қаттиқ жойга йиқилганда лат ейди. Енгил, ўртача ва оғир Лат ейиш кузатилади, унинг енгил ёки оғирлиги механик таъсир қилувчи жисм юзасининг улчами ва таъсир тезлигига, шунингдек, тўкиманинг тузилишига боғлиқ. Кўпинча тери ва тери ости ёғ қатлами, мускуллар, суяк пардаси, болдирнинг олдинги қисми, калла суяги гумбази лат ейди. Шикастланган жойда оғриқ ва шиш пайдо булиши Лат ейишнинг асосий белгиси ҳисобланади. Шиш катталашиб, атрофга тарқалган сари оғриқ кучайиши мумкин. Лат ейиш ҳаёт функсияларининг вақтинчалик бузилишига сабаб бўлади, мас, кўкрак қафаси қаттиқ лат еганда нафас олиш қийинлашади. Бошнинг Лат ейиши мия чайкалишига олиб келади ёки қуйилган қон мияни эзиб кўяди (қаранг Мия чайқалиши). Корин лат еганда жигар ва ичак ёрилиши мумкин. Шикастлангандан сўнг тўқималарга кон қуйилишининг олдини олиш учун лат еган жойга совуқ нарса қўйиш (муз халта ёки совуқ сувга лат-та ҳуллаб босиш) керак. Шикастланган аъзони қимирлатмай, маҳкам қилиб боғлаш лозим. Қаттиқ лат еганда (бош, кўкрак қафаси, қорин шикастланганда) кучли оғриқ пайдо бўлади, беморнинг умумий аҳволи оғирлашиб, боши оғрийди, кўнгли айниб, қайт қилади. Бунда шикастланган кишини дарҳол врачга кўрсатиш лозим[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |