Lata Mangeshkar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
| Лата Мангешкар | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
28-сентябр 1929-йил |
| Вафоти |
6-феврал 2022-йил (92 ёшда) Мумбай |
| Мукофотлари |
|
Лата Мангешкар (1929.28.9, Ҳиндистон, Мадҳя Прадеш штатининг Индоур шаҳри) — ҳинд хонандаси. Сангит Натак академиясининг фахрий доктори (1989). Ниҳоятда жозибали, мафтункор, майин ва кенг диапазонли овоз соҳибаси. Л.М. 9 ёшидан катта саҳналарда хонанда сифатида танилган. 1941-йилЛаҳор шаҳрида „Арт Пикчерс“ киностудияси танловида ғолиб чиқиб, кинофилм қўшиқларини ижро эта бошлаган. Жами 1000 га яқин (шу жумладан, „Байжу Бавра“, „Барсат“, „Тожмаҳал“, „Ганг дарёси оққан мамлакатда“, „Дайди“, „Жаноб 420“, „Янги Деҳли“, „Сангам“, „Менинг исмим машарабоз“ ва бошқалар) филм қўшиқларини катта маҳорат, нозик дид билан ижро этган. Консерт дастурларидан ҳинд мумтоз (ишқий „ғазал“, диний „бқожон“ ва бошқалар), ўзга халқ (урду, панжоб, бенгал, тамил, телугу ва бошқалар)лар ва замонавий муаллифлар қўшиқлари ўрин олган. Ҳиндистоннинг энг олий — „Падма Бҳушан“, „Дада Саҳиб Пҳалке“ давлат мукофотлари билан тақдирланган. Жаҳон бўйлаб гастролда бўлган (жумладан, Ўзбекистонда ҳам, 1968).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Актёр ёки актриса ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |