Lateks
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Латекс (лотинча: латех — суюқлик, шира) — ўсимликларнинг сут-шираси. Сут найларидаги суюқлик. Тиниқ, суцимон оқ, сарғиш-қўнғир, сариқ ёки тўқ сариқ бўлиши мумкин. Мураккабгулдошлар, тутдошлар, сутламадошлар ва бошқаларда латекс куп. Латексда углеводлар, оқсиллар, гликозидлар, тузлар, эфир мойлари ва бошқа моддалар эриган ёки суспензияланган ҳолда бўлади. Смолалар, гутта, каучук, гуттаперчали дарахтлар, каучукли ўсимликлар латексининг асосий компонентларидир. Латекснинг таркиби дарахт ёши, иқлим шароити ва йил фаслига боғлиқ. Латексда каучук манфий зарядланган шарсимон, баъзан ноксимон доналар (глобулалар) шаклида бўлади. Уларнинг катталиги 0,1—6 мк. Янги олинган латекс ишқорий хусусиятга эга; туриб қолса ёки унга кислота ва тузлар қўшилса, коагулясияланади. Бунинг олдини олиш учун латексга 0,50—0,75% аммиак қўшилади. Таркибидаги каучук миқдорини ошириш учун латекс сентрифугаланиб, қуюлтирилади. Шунда каучук миқдори 60—75% га етади. Синтетик латекс сунъий каучук дисперсияси (қисми)нинг сувда эмулсион полимерланишидан ҳосил бўлади. Синтетик латексда ҳам каучук глобулалар шаклида, лекин улар 0,1 мк дан кичик бўлади. Табиий латексдан табиий каучук, синтетик латексдан синтетик каучук олинади (яна қаранг: Каучук)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |