Латент давр, яширин давр — 1) физиологияда — бирор қўзғатувчининг организм (орган, тўқима, ҳужайра ва бошқалар)га таъсир этган сониядан то жавоб реаксияси бўлгунча ўтган вақт. Латент даврни аниқлаш психологияда (масалан, муҳандислик психологиясида) аҳамиятга эга; 2) бўғозлик латент даври — бир қанча сут эмизувчи ҳайвонлар (сувсар, бўрсиқ ва бошқалар)да уруғланган тухум ҳужайранинг вақтинча ривожланмай туриши; 3) тиббиётда — касалликнинг яширин даври (қаранг Инкубацион давр).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил