Lathyrus belinensis
Латҳйрус белиненсис, шунингдек, Белин нўхати[2] номи билан ҳам танилган, Бурчоқдашлар оиласига тегишли Латҳйрус туркумига мансуб тур.
| Латҳйрус белиненсис | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам | О'симлик |
| Юксак о'симликлар | |
| Гулли ўсимликлар | |
| Икки паллалилар | |
| Оила | Бурчоқдошлар |
| Кичик оила | Фабоидеаэ |
| Туркум | Латҳйрус |
| Тур | Л. белиненсис
|
| Бинар номи | |
| Латҳйрус белиненсис Н.Махтед & Гойдер
| |
| Тҳе ранге оф Латҳйрус белиненсис. | |
У Туркия ботаниклари Нигел Махтед ва Давид Жоҳн Гойдер томонидан 1987-йилда кашф этилган[3].
Л. белиненсис 2012-йилда ИУCН томонидан дунёдаги йўқолиб кетиш хавфи остида турган юзлаб турлар қаторига киритилган[4].
Тавсиф
Л. белиненсис — бир йиллик тоғда ўсадигаб ўсимлик. Кўтарилиш учун қулай жойлар мавжуд бўлганда, пояларнинг баландлиги 50 — 200 см га этади[5]. Барглари иккита варақчали[5]. Ўсимлик ёзда июндан августгача гуллайди ва гуллар кучли ҳидга эга[6]. Гуллар кичик, одатда кенглиги 2,5 см ёки ундан кам[6]. Гулнинг пастки ярмида сариқ, юқори ярмида тўқ сариқ ва қизил томирлар мавжуд[5].
Тарқалиши ва ўсиш жойи
Л. белиненсис Туркияда ўсувчи эндемик тур ҳисобланади[7]. У Анталия вилоятида ўсади[8]. Уларнинг ёввойи популяцияси Белин қишлоғи четидаги 2 км²[9] майдон билан чекланган[10]. Денгиз сатҳидан 560 метр баландликдаги мо''тадил яйловлар ва бутазорлардаги тошлоқ, оҳактошли тепаликларда о'сади[11]. Шунингдек, у қабристонлар,[11] йўлларнинг четлари, темир йўллар ва ҳайдаладиган ерлар орасидаги чеккалар каби сунъий яшаш жойларида ўсиши маълум[11]. Шунингдек, у камдан-кам учрайдиган манзарали ўсимлик сифатида боғларда табиий ҳудуддан ташқарида ўстирилади[12].
Таҳдидлар
Л. белиненсиснинг ёввойи популяцияси фақат битта ҳудудда жойлашганлиги сабабли хавф остида[13]. У дастлаб топилган ер чорва моллари томонидан жуда кўп топталган, бу эса Л. белиненсиснинг омон қолишига жиддий таъсир қилади[13]. Полиция биносини қуриш жараёнида кўплаб турларнинг асл яшаш жойлари ҳам йўқ қилинган[13]. Қолган яшаш жойларининг кўп қисмини ўсимликларга соя соладиган игнабаргли дарахтлар эгалланган[13].
Латҳйрус одоратус билан дурагайлаш
Ширин нўхат (Латҳйрус одоратус) 17-асрдан етиштирила бошланган[14]. Кўплаб турли хил рангдаги навлар боғбонлар томонидан танлаб етиштирилган: пушти, қизил, бинафша, оқ, тўқ сариқ ва кўк[15]. Ҳар доим орзу қилинган, аммо эришиб бўлмайдиган ранглардан бири сариқ ширин нўхат эди[16]. Сариқ гулли ўсимликни яратиш ишлари муваффақиятли бўлмаган. Кўплаб уринишлардан кейин ҳам ҳаётга лаёқатли насл олинмаган[17]. Янги кашф этилган Белин нўхати (Л. белиненсис) морфологик жиҳатдан ширин нўхатга (Л. одоратус) жуда ўхшайди ва гулида сариқ пигмент ҳам мавжуд. Бу уни дирагайлаш учун яхши номзодга айлатирган[17].
Дурагайлаш биринчи марта ўсимлик селекционери доктор Кеитҳ Ҳаммет томонидан амалга оширилган[17]. Гибридлар дастлаб эмбрё ресcуэ техникаси орқали яратилган[18][19]. Ф1 дурагайлари пушти гулларга эга бўлиб, ўз-ўзидан стерил бўлган[17]. Селексионерлар сариқ ширин нўхат этиштириш умидида бекросс чатиштиришни давом эттиришмоқда[17][20][21].
Гибрид навлар
Сариқ ширин нўхатни яратишга уриниш жараёнида турли хил янги рангга эга ширин нўхат ранглари яратилган. Гибрид штаммлар баъзан Латҳйрус х ҳамметтии деб аталади[22].
| Исм | Тавсиф |
|---|---|
| Блу Шифт | Гуллар бинафша рангда гуллайди, кейин кўк рангга киради. |
| Блуэ Веин | Гуллар ўрик рангида гуллайди, кейин тўқ кўк томирлари билан оч тўқ сариқ рангга киради. |
| „Эреwҳон“ | Гуллар тескари икки рангли лаванта стандартлари ва бинафша қанотлари билан. |
| Паинтед Порcелаин | Гуллар крем рангда, барглари пушти пушти қирраларга эга. |
| Порлоcк | Гуллар тўқ қизил рангга эга, қанотлари бинафшаранг, томирлари бор. |
| Турқуоисе Лагоон | Гуллар оч пушти рангдан бошланади, аммо пишиб, фируза рангга айланади. |
Галерея
-
Л. белиненсис уруғлари
-
Ёш Л. беиненсис ўсимлиги
-
Латҳйрус белиненсис барглари.
Манбалар
- ↑ [1] ИУCН Ред лист энтрй
- ↑ „Латҳйрус белиненсис Белин Пеа“. www.укwилдфлоwерс.cом (2018). Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ [1] ИУCН Ред лист энтрй
- ↑ „Приcелесс ор wортҳлесс?“. порталс.иуcн.орг (2012). Қаралди: 2022-йил 24-март.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Н. Махтед & Д.Ж. Гойдер 1988 А неw спеcиэс оф Латҳйрус сеcт. Латҳйрус фром Туркей. Кеw Буллетин 43(4): 711-713
- ↑ 6,0 6,1 „Латҳйрус белиненсис 'Голдмине'“. норфолкcоттагегарден.cо.ук (2022-йил 23-март). Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ „Латҳйрус белиненсис“. поwо.сcиэнcе.кеw.орг (2022-йил 23-март). Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ „Раре плант оф тҳе монтҳ: Жуне 2017“. плантҳеритаге.wордпресс.cом (2017). Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ Махтед, Ҳунтер, Рíос, Нигел, Даннй, Родомиро Ортиз. Плант Генетиc Cонсерватион. Cамбридге Университй Пресс, 2020 — 147-бет. ИСБН 9781108907774.
- ↑ „Приcелесс ор wортҳлесс?“. порталс.иуcн.орг (2012). Қаралди: 2022-йил 24-март.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 „Белин Сwеэт Пеа“. www.иуcнредлист.орг (2022-йил 23-март). Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ „Сwеэт Пеа (Латҳйрус белиненсис)“. гарден.орг (2022-йил 23-март). Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 Махтед, Ҳунтер, Рíос, Нигел, Даннй, Родомиро Ортиз. Плант Генетиc Cонсерватион. Cамбридге Университй Пресс, 2020 — 147-бет. ИСБН 9781108907774.
- ↑ Равен, Сараҳ. „Тҳе Сwеэт Пеа“. Тҳе Телеграпҳ (2010-йил 4-август). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
- ↑ „Сwеэт пеас (аннуалс)“. www.рҳс.орг.ук (2022-йил 17-апрел). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
- ↑ Эдwардс. „Девелопинг а еллоw сwеэт пеа“. www.дркеитҳҳамметт.cо.нз (2014). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
- ↑ 17,0 17,1 17,2 17,3 17,4 Эдwардс. „Девелопинг а еллоw сwеэт пеа“. www.дркеитҳҳамметт.cо.нз (2014). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
- ↑ [2] (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-02 санасида архивланган) Б.Г. Муррай, К.Р.W. Ҳамметт. Неw Сwеэт Пеа (Латҳйрус Одоратус) Cултиварс Виа Интерспеcифиc Ҳйбридизатион wитҳ Wилд Латҳйрус Спеcиэс
- ↑ [3] К. Р. W. Ҳамметт, Б. Г. Муррай, Кеннетҳ Р. Маркҳам анд И. C. Ҳаллетт. Интерспеcифиc Ҳйбридизатион бетwеэн Латҳйрус одоратус анд Л. белиненсис
- ↑ [4] (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-03 санасида архивланган) Кеитҳ Ҳамметт. Тҳе арт оф плант бреэдинг
- ↑ [5][сайт ишламайди] Даwн Эдwардс. Девелопинг а еллоw сwеэт пеа
- ↑ Ҳоббс, Жаcк. „Роcк стар оф тҳе плант бреэдинг wорлд ис а Киwи wҳо ис сwеэт он сwеэт пеас“. Стуфф лтд (2018-йил 4-ноябр). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
- ↑ Эдwардс. „Девелопинг а еллоw сwеэт пеа“. www.дркеитҳҳамметт.cо.нз (2014). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.Эдwардс, Даwн (2014). „Девелопинг а еллоw сwеэт пеа“ (ПДФ). www.дркеитҳҳамметт.cо.нз. Ретриэвед 2022-04-17.