Latifa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Латифа (арабчадан мутойиба, ҳазил) — халқ ҳажвиёти жанрларидан, танқидий мазмундаги қисқа юмористик ҳикоя. Қадимдан Ўрта Осиё халқлари орасида кенг тарқалган. Латифалар қаҳрамони жонли ва таъсирчан сўзлайдиган, ҳазилмутойибага бой, ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилувчи ҳозиржавоб шахс. Латифа сюжетини қочириқ, кесатик, пичинг тўла ҳажвий эпизод ва ҳолатлар ташкил этади. Саргузашт ҳарактеридаги сюжет содда ва лўнда ифода этилади. Латифанинг илк намуналари Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг", Саъдийнинг "Гулистон" асарларида учрайди. Латифа жанри ХИ асрдан сўнг кенг шаклланди ва ривож топди. Рабғузийнинг "Қиссаи Рабғузий", Алишер Навоийнинг "Ҳамса" ва бошқа асарларда халқ орасида маълум ва машҳур бўлган латифалардан фойдаланилган. Латифа қаҳрамони ўзбекларда Афанди, тожикларда Мушфиқий, туркманларда Мирали номи билан юритилади. Ўзбек халқ латифаларини дастлаб Шариф Ризо тўплаб, нашр эттирган (1941).
Ад:. Ўзбек халқ латифалари, Т., 1971.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |