Latishlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Латишлар (ўзларини латвиеши деб атайдилар) — халқ. Латвия Республикасининг асосий аҳолиси (1390 минг киши, 1990-йиллар ўрталари). Россияда (47 минг киши), шунингдек, Литва, Эстония, Беларус, АҚСҲ, Канада, Швеция ва Австралияда ҳам яшайдилар. Умумий сони 1,54 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Европеоид ирқига мансуб. Латиш тилида. сўзлашадилар. Диндорлари, асосан, христиан протестантлар, Латгалияда эса христиан католиклар. Л. этногенези тили ва маданияти литваларта жуда яқин. Л.нинг аждодлари Латвия ҳудудига милоддан аввалги 3—2-минг йилликда келиб жойлашган болтиқ қабилалари ҳисобланади. Милодий 1-минг йиллик бошида Болтиқ денгизи бўйида маданий жиқатдан қардош қабилаларнинг этник уюшуви содир бўлган. Милодий 1-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларида Л.да илк мулкдорлик муносабатлари вужудга келиб, ягона латиш элати шакллана бошлаган. Бу жараён ХИИ аср охири — ХИИИ аср бошида немис — салибчиларининг Л. ерига бостириб кириши натижасида тўхтаб қолган. ХВИ—ХВИИ асрларда Латвиянинг бир қисми Реч Посполита ва Швеция ўртасида тақсимланган. 1525-йил латиш тилида илк китоб нашр этилган. ХИХ аср ўрталарида латиш миллати шаклланган. Л.нинг анъанавий машғулотлари — деҳқончилик ва чорвачилик, денгиз бўйида — балиқчилик, тўқимачилик, темирчилик, кулолчилик, ёғочни қайта ишлаш саноати ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |