Латтабанд — Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги сой, Булунғур ва Бахмал туманлари ҳудудидан оқиб ўтади. Туркистон тоғ тизмасидаги Шингак довони яқинидаги (2450 м) булоқлардан бошланади. Ғарб ва шимоли-ғарб томон оқиб бориб, Қозоққишлоқ яқинида Эски Туятортар каналига қуйилади. Уз. 21 км, сув йиғиш майдони 26 км². Ёмғир ва қор сувларидан тўйинади. Баҳорда суви кўпаяди. Йигирмага яқин ирмоғи (умумий уз. 24 км) бор.[1]

Латтабанд
Тавсиф
Узунлиги 21
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил