Latte-art

Латте-арт (италянча: латте арт — „сут“ + „санъат“) кўпикли сутни эспрессога қуйишнинг махсус усули бўлиб, бунинг натижасида қаҳва юзасида турли нақшлар яратилади. Бундан ташқари, нақш оддийгина кўпикнинг юқори қатламига, масалан, тишчўп ёки бошқа ўткир буюмлар билан чизиш орқали яратилиши мумкин. Латте-арт сут ва қаҳванинг нисбатларига қатъий риоя қилишни талаб қилади.
Қисқача шарҳ


Сут 65-67°C ҳароратгача маълум бир тарзда кўпиртирилади. Натижада бир хил кремсифат кўпик ҳосил бўлиши керак. Сутни тайёрлаш, уни маълум миқдорда кўпик чиқариладиган ҳароратга келтирилишидан иборат. Сут қаҳвага қуйилса, сут кўпики қаҳва билан аралашиб, мураккаб шаклдаги нақшларни ҳосил қилади. Нақш ҳосил қилиш жараёни баристанинг қаттиқ назорати остида ўтади. Сут катта пуфакчаларсиз бўлиши керак.
Эспрессо сифати ҳам жуда муҳим, қаҳва қизил-жигарранг рангга айланиши учун 20-30 сония давомида пиширилиши керак.
Услублари
Энг кенг тарқалган услуб — гул ёки баргни эслатувчи „Розетта“ (расмда) ҳисобланади. Бариста сут қуяётганда сут идишини у ёқдан бу ёққа силжитади, натижада гулбарглар пайдо бўлади. Қадаҳ эгилиб турган ҳолатда унга сут қуйилади, бунинг натижасида кўпик нотекис кўтарилади ва ҳосил бўлган гулбарглар турли ўлчамларда бўлади. Кейин, якунида у пастдан юқорига юпқа сут чизиғини тортади ва шу билан гул поясини ҳосил қилади.
Латте-артда учта асосий шакл мавжуд — гул, олма ва юрак. Қолганлари уларнинг ҳосилалари.
Ҳаволалар
- Подробноэ описаниэ техники латте-арт с фото (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-26 санасида архивланган)
- Латте-арт: полет кофейной фантазии (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-22 санасида архивланган)