Lauegramma
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лауэграмма — монокристаллнинг рентген нуридаги дифраксион тасви-рини қайд этиш. 1912-йилда шу усулни таклиф этган М. Лауэ номи билан аталади. Л.ни биринчи марта немис олимлари В. Фридрих ва П. Книппинг фотоплёнкада ҳосил қилган. Лауэ усулида узулуксиз спектрли рентген нурларининг ингичка дастаси шу нурлар учун дифраксион панжара вазифасини бажарувчи қўзғалмас монокристаллга узатилади. Кристалл ҳосил қилган дифраксион тасвир кристалл ортига жойлаштирилган фототасмада қайд қилинади. Расмда бериллий монокри-сталлида олинган Л. кўрсатилган. Монокристаллнинг турли кристаллогра-фик текисликларида жойлашган атомлардаги рентген нури дифраксияси Л.да маълум бир доғларни ҳосил қилади. Л.даги доғларнинг сони ва жойлашишига қараб, мас, кристаллнинг симметрияси тўғрисида хулосалар чиқарилади. Л. усули рентген структура анализида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |