Лаутзе масжиди (индонезча: Масжид Лаутзе) Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги Саваҳ Бесар туманида жойлашган масжид.

Масжид
Лаутзе масжиди
Масжид Лаутзе
Мамлакат  Индонезия
Шаҳар Жакарта
Координаталар 6°9′32.2″С 106°49′47.7″Э / 6.158944°С 106.829917°Э / -6.158944; 106.829917
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Хитой меъморчилиги
Асосчи Ҳажи Абдул Карим Оэи жамғармаси
Асосий сана:
1991-йил
Ҳажми 300 нафар намозхон
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик

Тарихи

Масжид 1991-йилда Ҳожи Абдул Карим Оэи жамғармаси томонидан дўкон биносини ижарага олиш орқали ташкил этилган ва таниқли миллатчи ҳамда хитой-индонезияликлар вакили Абдулкарим Оэи шарафига номланган. Кейинчалик, диктатор Суҳартодан грант олгач, 1994-йилда ёнма-ён жойлашган иккита дўкон биносига кенгайтирилган[1]. Ўша йили масжидни Тадқиқот ва технологиялар вазири Б. Ж. Ҳабибий очиб берган[2]. 2018-йилда масжиднинг номлавҳаси бино ташқарисига ўрнатилди[3].

Жакартадаги бу масжид исломни қабул қилган этник хитой-индонезияликлар учун бошпана ҳамда жамоа интеграциясининг муҳим марказига айланган[4].

Архитектураси

Масжид ташқи томони қизил, сариқ ва яшилга бўлган, ёнма-ён жойлашган иккита дўкон биносида жойлашган. У жами уч қаватдан иборат бўлиб, 300 нафаргача намозхонни сиғдира олади. Биринчи қаватда асосий намозхона, юқори қаватда қўшимча намозхона ва таҳорат ҳудуди, энг юқори қаватда эса маъмурият офиси жойлашган[5]. У хитой меъморчилиги услубида лойиҳалаштирилган[3][6].

Бориш йўли

Масжид Керета Апи Индонесианинг Саваҳ Бесар стансиясидан шимоли-шарқ томонда, ундан бироз масофа узоқликда жойлашган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „А Чинесе мосқуэ ин Жакарта“. Малай Маил (2018-йил 30-март). Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
  2. ↑ „Масжид Лаутзе ди Жакарта, Имлек, дан Барисан Муалаф Тионгҳоа“ (ид). CНН Индонесиа (2022-йил 1-феврал). Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 Тиснадибрата, Исмира Лутфиа. „Лаутзе Мосқуэ: А сймбол оф Чинесе-Муслим ассимилатион ин Индонесиа“. Араб Неwс (2020-йил 12-май). Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
  4. ↑ „Мосқуэ ин Жакарта а ҳавен фор этҳниc Чинесе Индонесианс эмбраcинг Ислам“ (эн). Воиcе оф Америcа (2024-йил 28-март). Қаралди: 2024-йил 12-июл.
  5. ↑ Ладжар, Бонфилио Маҳендра Wаҳанапутра. „Cерита Сингкат тентанг Масжид Лаутзе янг Дибангун олеҳ Wарга Кетурунан Тионгҳоа“ (ид). Компас.cом (2020-йил 25-январ). Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
  6. ↑ „Лаутзе мосқуэ ҳоме то Чинесе-Индонесиан cонверц“. Тҳе Жакарта Пост (2010-йил 6-август). Қаралди: 2022-йил 11-апрел.

Ҳаволалар

Викиомборда „Лаутзе масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.