Лава (русча), лаҳим (кончиликда) — фойдали қазилма қатлами ёппасига қазиладиган жой (забой), ер ости йўли; кон йўлакларининг ўзига хос кўриниши. Л. тушунчаси биринчи марта Донецк кўмир ҳавзасининг шахталарида қўлланган. Коннинг геологик тузилиши ва фойдали казилмани қазиш усулига қараб, Л. 25—350 м ва ундан ҳам узун бўлади. Л.лардан фойдали қазилмаларни қазиш, ортиш ва ташиш ишлари механизациялаштирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил