Lavanda

Лаванда (лотинча: Лавандула) — лабгулдошлилар оиласига мансуб бута ёки доим яшил чала буталар туркумга кирувчи, эфир мойли ўсимлик. Ўрта Денгиз соҳилларида 25 дан ортиқ тури учрайди. Асосан, Франсия, Италия, Испания, Венгрия, Молдова, Қрим, Россиянинг Краснодар ўлкасида энсиз баргли лаванда(лаванда ангустифолиа) тури етиштирилади. Лаванданинг янги тўпгулида 1,2 — 2,3% эфир мойи мавжуд. Парфюмерия, озиқ-овқат саноати, тиббиётда қўлланади. Лаванда ёруғсевар, қурғоқчиликка чидамли ўсимлик бўлиб 30° совуққа ҳам чидайди. Қаламчасидан кўпайтирилади. Илдизи 40—50 та узун ипсимон илдизчалардан иборат. Тупроққа 2 м чуқур кириб боради. Сершох, бир тупида 400—800 та поя ҳосил қилади. Меваси қўшалоқ, 4 та ёнғоқчадан иборат, ранги сариқ — жигарранг. Экилган кўчатлардан 2-йилдан бошлаб 20—25 йилгача ҳосил олинади. Ҳар 6—7 йилда лавандазорлар ёшартирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |