Лавҳул маҳфуз (арабча: اللوح المحفوظ‎‎ – қўриқланувчи лавҳ) – диний манбаларга кўра, оқ дурдан ясалган, узунлиги Ер билан осмон оралиғича, эни Машриқ билан Мағриб оралиғича, икки саҳифадан иборат буюк бир китоб. Таърифланишича, унинг ёнида ёзув қалами бўлиб, унинг ҳам катталиги Лавҳга мос келадиган шаклда. У бир улкан фариштанинг кўкрагига ўрнатилган бўлиб, устки қисми Арши аълога боғлаб қўйилган экан. Ривоятларга қараганда, Аллоҳ ҳамма нарсадан олдин мазкур Лавҳ билан қаламни яратиб, то қиёматгача яратадиган нарсаларини ва бўлажак ишларни, илоҳий китобларни, тақдир ва қазони ҳам Лавҳга битиб қўйган. Қуръонга кўра, Аллоҳ ундаги ёзувлардан хоҳлаганича қисмини ўчириб, унга хоҳлаганича ўзгартиришлар киритиб туради[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Лавҳул маҳфуз“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Л-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар