Laylaksimonlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лайлаксимонлар (Cиcонииформес) — қушлар туркуми. 10 оилага мансуб турлари маълум. Ўзбекистонда қарғаралар, лайлаклар, ибислар оиласига мансуб 13 тури учрайди. Лайлакнинг тумшуғи, бўйни ва оёқлари узун. Оғирлиги 100 г дан 6 кг гача. Арктика ва Антарктикадан ташқари ер юзининг ҳамма қисмида тарқалган, лекин кўпчилиги тропик ва субтропик иқлимда яшайди. Уясини дарахтлар шохига, қамишзорлар орасига, қоялар устига, бинолар томига ва ерга қуради. 2—8 та тухум қўяди. Кичикроқ турлари 2,5 ҳафтагача, йирик турлари 5 ҳафтагача тухум босади. Сувда ва қурукликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар, ҳашаротлар ва бошқа билан озиқланади. Моногам. Баъзилари қишлоқ хўжалиги зараркунандаларини қириб, фойда келтиради. Лайлакнинг 9 тури Халқаро Қизил китобга, бир неча турлари ҳар хил давлатлар Қизил китобларига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига 4 тур, жумладан, оқ лайлак ва қора лайлак киритилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |