Laylatul-qadr
Лайлатул-қадр (арабча: لیلة القدر – қадр кечаси) – ислом ақидасига кўра, рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечалари. Бу кечанинг улуғланиши Қуръоннинг шу кечада нозил этила бошлагани, бу кеча минг ойдан афзал экани тўғрисида Қуръонда башорат берилгани билан изоҳланади. Унда айтилишича, бу кечада осмон фаришталари Жаброил ҳамроҳлигида Ерга тушиб, тонг пайтигача бир йиллик бўладиган ишлар режасини тузадилар. Улар туни билан яна мусулмонлар учун истиғфор айтиб, гуноҳларини кечиришини сўраб, Аллоҳга илтижо қиладилар[1].
| Лайлатул-қадр | |
|---|---|
| Қуръон қироат қилиш қадр кечасининг энг муҳим ибодатларидан биридир | |
| Расмий номи | арабча: لیلة القدر |
| Нишонловчилар | Мусулмонлар |
| Тури | Фаришталар ерга тушади. Уларга йиллик фармон ма’лум қилинади. |
| Сана | Рамазоннинг охирги ўн кунлиги, айниқса тоқ кечалари (баъзилар 19-кунни ҳам қўшади) |
| Қоидалари | Таҳажжуд ўқиш, Қуръонни тиловат қилиш, дуо қилиш, зикр айтиш, эътикофда ўтириш, садақа бериш, Аллоҳдан мағфират сўраш |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Лайлатул-қадр“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Л-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
Викиомборда „Лайлатул-қадр“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Викииқтибосда Лайлатул-қадрга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |