Низомий „Хамса“сидаги „Лайли ва Мажнун“ ҳикоясини тасвирловчи миниатура. ХВИ аср.

Лайли ва Мажнун (арабча: مجنون و ليلى („Мажнун ва Лайло“)) - форс-туркий романтик достонидир. Чунки бу достонларни дастлаб форс тарихий асари „Шоҳнома“да (Фирдавсий), кейинчалик шоир Низомий Ганжавийнинг „Хусрав ва Ширин“ достонида ва буюк туркий шоир Алишер Навоийнинг бешлиги бўлмиш ''Хамса"сида учрайди. Воқеий бўлмиш бу ҳикоя Навоийнинг ''Хамса"сида Қайс ибн ал-Мулавво исмли араб йигитининг Лайли исмли қиз билан ишқий муносабатлари ёритилади. Ўғлининг бу қизга уйланишига қарши чиққан отасининг тазйиқлари ва айрилиқ туфайли Қайс ақлдан озиб, девона бўлади („мажнун“ ва „жинни“ „дали“ сўзларининг ўзаги бир).

Лайли ва Мажнун – Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари орасида кенг тарқалган фолклор ҳамда ёзма шаклдаги адабий ёдгорлик. Достоннинг илк куртаклари ВИИ асрнинг 2-ярмида пайдо бўлган. Айрим манбаларнинг маълумотига кўра, достон қаҳрамонлари тарихий шахслардир. Уларда Мажнун Бани Омир қабиласидан чиққан, асл исми Қайс ибн Мулавваҳ ёки Қайс ибн Муод бўлган йигит, дея таъкидланади. Қайс Лайли исмли ўз қабиладошини севган ҳамда ўз севгиси ва ҳижрон аламлари ҳақида мунгли шеърлар битган. Бундай маълумот, жумладан, ибн Қутайбанинг (889) „Китоб уш-шеър ва шуаро“ („Шеър ва шоирлар ҳақида китоб“), Абул Фарож ал-Исфаҳонийнинг „Китоб ул-ағони“ („Қўшиқ китоби“) асарларида келтирилган. Лекин бошқа манбалар бу маълумотларни инкор этади. Масалан, араб олими Авон ибн Ҳаким ал-Қалбий (764) ва араб тарихчиси Ҳишом ал-Қалбий (819) Мажнун тарихий шахс эмас, деган фикрни илгари суради. ВИИ асрнинг 2-ярмидаёқ араб шеъриятида Мажнун тахаллуси остида кўплаб мунгли шеърлар вужудга келади, бундай шеърлар тобора кўпайиб боради, тўпламларга киритилади. Аммо Мажнун номи зикр этилган шеърларнинг барчаси ҳам ёлғиз бир кишиники эмас. Араб олимлари ал-Жоҳиз (ИХ аср) ва ибн ал-Муътаз (908)нинг айтишича, кишилар Лайли номи билан боғлиқ барча шеърларни Мажнунга нисбат бераверганлар. ХИ асрда шоир Абул Бакр ал-Волибий томонидан Мажнунга нисбат берилган барча шеърлар тўпланиб, „Девони Мажнун“ тузилади. Девонда шеърларга шарҳлар берилади ҳамда шеърлар Мажнун ҳақидаги ривоятларнинг сюжетига киритилади.

Лайли ва Мажнун ҳақида илк бор 1188-йилда озарбайжон шоири Низомий Ганжавий достон яратган. Аммо у асарни Хусрав ва Ширин деб номлаган ва ҳикоя улар ҳақида сўзлайди. Низомий „Лайли ва Мажнун“ достонини ҳам ғоявий, ҳам бадиий жиҳатдан ҳар томонлама юксак даражага кўтарди ва хамсачилик анъаналари қаторига қўшди. Ундан сўнг „Лайли ва Мажнун“ достонига кўплаб шоирлар мурожаат қилишди. Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Фузулий, Алишер Навоий қаламларига мансуб „Лайли ва Мажнун“ достонлари машҳур. Гарчи ушбу достонлар битта ном билан аталса ва улардаги воқеалар тизими бир-бирига жуда ўхшаш бўлсада, ҳар бир муаллифнинг „Лайли ва Мажнун“и ўзига хос ва бетакрор асардир. Ҳозиргача мазкур достоннинг ўзбек, араб, форс, озарбайжон, турк, туркман, тожик, грузин, панжоб, курд, урду тилларидаги кўплаб вариантлари мавжуд. „Лайли ва Мажнун“ достони халқ оғзаки ижоди равнақига ҳам беқиёс ижобий таъсир кўрсатган. Жумладан, ўзбек халқ ижодиётининг „Тоҳир ва Зуҳра“, „Ошиқ Ғариб“ каби достонларига „Лайли ва Мажнун“нинг таъсири борлиги эътироф этилади[1].

„Лайли ва Мажнун“ да ишқ

Мажнун ва Лайли комилликда ваҳдатни-ягона- яхлитликни ташкил этади. Бу эса ниҳоятда баланд даражадаги хос ишқнинг кўриниши бўлиб, унда жисмонийлик эмас, балки маънавийлик етакчи мавни эгаллайди. Бундай юксак даражадаги хос ишқни тушунмайдиганлар Мажнун ва Лайли ишқи моҳиятини ҳам тушунмайдилар. Булар қаторида Лайлининг отаси ҳам бор, ибн Саломлар ҳам бор.

Шунинг билан бир қаторда Алишер Навоий достонда Мажнун ва Лайлилар ишқи моҳиятини тушунувчи ва уларга ёрдам қўлини чўзганлар ҳам борлигини Навфал образи мисолида кўрсатади. Чунки:

Навфалки Арабда эрди нодир,
Тиғига қадар, ўқиға қодир.
Яхшилиқ ила Арабда мавсум,
Оромгаҳи бу марз ила бум…
Навфал дағи ишқ кўрган эрди,
Ғам дашти аро югурган эрди.

(МАТ, 9-том, 152—153-бетлар).

Шу жиҳатдан Навфал қизи ва унинг севгилиси тақдирининг ижобий ҳал қилингани тушинарлидир. Аммо Навфал қизи ва унинг севгилисининг муҳаббати Мажнун ва Лайлилар ўртасидаги ишқ-хавос ишқи даражасига кўтарилган эмас. Навфал қизи ва севгилисининг ўзаро ишқи Алишер Навоий таърифлаган "авом ишқидурким, …дерлар: „фалон фалонга ошиқ бўлубдур… ва бу қисмнинг (авом ишқининг) бийикрак мартабаси шар’ий никоҳдурким, бари халойиққа суннат…“ (МАТ, 14-том, 67-бет).

Алишер Навоий достонида бу икки хил ишқнинг талқинида шоир мажозий ишқ мартабасига Мажнун ва Лайлилар ишқи мисолида алоҳида урғу беради, чунки бу мартаба комиллик мартабаси бўлиб, унда „пок кўзни пок назар била пок юзга солмоқдур ва пок кўнгул ул пок юз ошубидин кўзғолмоқ ва бу пок мазҳар воситаси била ошиқи покбоз маҳбуби ҳақиқий жамолидин баҳра олмоқ“дир (МАТ, 14-том, 68-бет)

Демак, Алишер Навоий мазкур достонда ҳамма соҳада покликка эришган комил инсон ҳақидаги мулоҳазаларини Мажнун ва Лайли афсонаси воситасида баён қилади:

 

(МАТ, 9-том, 310—312-бетлар).

Шундай қилиб, Алишер Навоий „Хамса“сидаги иккинчи – „Фарҳод ва Ширин“, учинчи – „Лайли ва Мажнун“ достонлари ҳақида умумий йўналиш тарзида мулоҳаза юритдик. Агар диққат билан қаралса, бу икки достонни бир-бирига яқинлаштирувчи муштарак мавзу – комил инсон мавзуси бор. Бу мавзу уларни бир-бирига боғлабгина қолмайди, балки мавзунинг ҳар бир достонда ўзига хос тарзда ёритилиши уларнинг услубий ўзига хосликларини намоён этади, яъни „Фарҳод ва Ширин“да бу мавзу ижтимоий фаоллик кўламида ёритилса, „Лайли ва Мажнун“да эса асосан ишқ майдонидаги ички кечинмалар, руҳий ҳолатларнинг чуқур тасвири орқали ниҳоятда маҳорат билан тасвирланади.

Демак, Алишер Навоий бу достонларда бир мавзуни икки йўналишда давом эттириб, унинг кўп қиррали эканини кўрсатишга, бадиий тимсоллар, воқеалар, ҳикоятлар орқали тасвирлашда катта маҳоратини намоён этган.

Манбалар

  1. ↑ Санжар Назаров. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил