Лайло Аҳяля- Абдуллоҳ ибн Раҳҳол ибн Шаддод ибн Каъб ибн Муовиянинг қизи.

=== Ҳаёти ва ижоди ===

И асрда яшаган мусулмон шоиралардан бўлиб, Бану Ахил қабиласига мансубдир. Лайло Аҳяля узун бўйли, чиройли қадам ташлаб юрадиган, ҳусну жамоли шоиралигию фасоҳатига мутаносиб эди. Ўзининг футуввати ва номуслилиги билан машҳур бўлган қабиладоши Тавба ибн Хумайр ибн Ҳазм билан ўрталарида мухаббат бор эди. Шунингдек, уларнинг бир-бирлари ҳақида ёзган шеърлари ҳам кўп. "Бану Авф тарафидан Тавба қатл этилганида Лайлонинг ёзган марсиялари фавқулодда шуҳрат қозонади. " Тавба Лайлога уйланишга ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, араблар орасида қизининг номини чиқармайдиган киши (камбағал)га қиз бериш одат бўлмагани сабаб у бу бахтга эриша олмайди.

Дунёнинг бевафолиги сабаб Лайло Ҳажжожи золимни ҳам мактаб қасида ёзишга мажбур бўлган экан. У 88 йили вафот этган.
Тавба халқ орасида поклиги билан танилгани боис "Йигитларнинг йигити" дея машҳур экан. У Лайло ҳақида: "Агар Лайло билан бирга гуноҳ иш қилган бўлсам, туяларни қурбон қилиш зиммамга тушсин. Лайлони кўриб: "Саломат бўл!" дея олиш одатим. Бундай "Саломат бўл!" дейишдан зарар борми?" мазмунидаги мисраларни ёзган.

У Ҳажжож ҳузурига кирганида ундан: "Эй Лайло, тўғрисини айт, ёшлигингда Тавба билан ўртангизда шубхали воқеа бўлмаганми?" деб сўраганида, Лайло: Бир кеча ёлғиз қолганимизда Тавбанинг бир сўзидан шубҳалангандим ва унга ушбу қитъани сўзлагандим, деб жавоб беради. Шеърнинг мазмуни: "Бундай шубҳали сўзни гапирма! Ҳаёт эканман, бунга йўл йўқ. Менинг ўз жуфтим борки, унга хиёнат қилиш хо нима ҳам келмаган. Сен ҳам ўзга бир аёлнинг жуфтисан" шундан кейин ундан бирор шубҳали сўз эшитмадим. Бадавий аёллардаги иффату шиҳоматдан ибрат олинг!

Манбалар

[1]

  1. ↑ Фахриддин о'г'ли, Ризоуддин. Лайло Аҳяля. Тошкент: Навро'з, 2019 — 263-бет.