Lazanya
Лазаня (италянча: ласагне) — макарон маҳсулоти, квадрат ёки тўртбурчаклар шаклидаги юпқа хамир, шунингдек, анъанавий равишда турли хил масаллиқлар қатламлари билан юпқа хамирдан (аслида хамирни лазаня деб аталади) тайёрланган италиан таом. Италияда таом лазаня ал форно (италянча: ласагне ал форно) деб ҳам номланади.
|
Италян лазаня | |
| Миллий ошхона |
|
|---|---|
| Асл номи | Ласанга |
Лазаня учун энг анъанавий масаллиқлар деб қийма гўштидан қилинган рагуга асосланган, бешамел соуси қуйилган ва пармесан пишлоқи билан сепилган ҳолда тойёрланади. Бироқ, минтақавий версияларда, лазаня тайёрлаш учун помидор, исмалоқ, бошқа сабзавотлар, болонез соуси, моззарелла ёки рикотта пишлоқлари масаллиқлари ишлатилади. Аслида, ушбу таомни тайёрлаш услублари турлиша бўлиши мумкин.
Номнинг келиб чиқичи
"Лазаня" сўзи дастлаб пишириш идишини тасвирлаган. Таом Италияда пайдо бўлган деб қисобланади, аммо „ласагна “ сўзининг ўзи юнонча „лазаня“ („λάσανα“) ёки „λάσανον“ („ласанон“) дан олинган бўлиб, „ёниб турган плиталар“ ёки „кўзага қўйиш“ деган маънони англатади. Кейинчалик бу сўз римликлар томонидан „ласанум“ сифатида қабул қилиниб „таом пишириш учун қозон“ деган маънони англатади. Кейинчалик италияликлар бу сўзни ҳозирги вақтда лазаня деб номланувчи таом учун ишлатишган.
Бошқа бир назарияга кўра, „ласагна “ сўзи юнонча λάγανον („лаганон“) — хамирдан тайёрланган текис қатламли макарон туридан олинган.
Тарихи
Лазаня учун энг қадимги маълум таом таркиби Неаполда топилган иккита ошпаз китобида тасвирланган — Анонимо Меридионале, 1238—1239-йилларда ёзилган ва Либер де Cоқуина (тахминан 1304—1314-йилларда). Кейинчалик, ушбу таом танилгач, нафақат Италияда, балки бутун дунёда машҳур бўлди. Биринчи лазаня духовкада дастаси бўлмаган махсус тавада пиширилган, ушбу тавага бир-неча юпқа хамир қатламлари ўрасига гўтлу рагу ва пармезан пишлоғи кетма-кет солинган. Лигурияда анъанавий лазаняга ругу билан бирга соуслар (масалан, песто соуси) қўшила бошланди. Баъзан лазаня хамири исмалоқ пюресидан тайёрланиб, таомга ёрқин яшил ранг берилган.
ХВИ-асрда Полша ошхонаси томонидан лазаня таркибини такомилаштиш натижасида лазанка пайдо бўлди.
Хамир хусусияти
Лазаня хамири макаронлар учун ишлатиладиган қаттиқ буғдой навларидан тайёрланадиган ундан қилинади.
Хамир қатламлари ҳам макарон каби ишлаб чиқарилади ва қуруқ хамир чойшаблари сифатида сотилади.
Маданиятда
- Худди шу номдаги комикслар сериясининг қаҳрамони, мушук Гарфилд уларнинг саҳифаларида ушбу таомнинг иштиёқли мухлиси сифатида пайдо бўлади.
- Машҳур блогер ПеwДиэПиэ „Битч Ласагна“ деб номланган қўшиқ ёзди.
Адабиётлар
- Сервенти, Силвано; Саббан, Франсуа. Макарон: универсал таомнинг ҳикояси, Cолумбиа УП, 2012, п. 235. ИСБН 0-231-12442-2.
- Дел Конте, Анна. Италия гастрономияси. павилон. ИСБН 978-1-86205-958-0.