Lazar Minor
Лазар Соломонович Минор (1855-йил, Вилнюс – 1942-йил, Тошкент) – рус ва совет невропатологи. РСФСРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1927).
| Лазар Минор | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
17-декабр 1855-йил Вилнюс, Россия империяси |
| Вафоти |
март 1942-йил Тошкент, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | тиббиёт |
| Илмий даражаси | фан доктори |
Биографияси
Лазар Соломонович 17-декабр 1855-йил Зелик (Соломон Алексеевич) Минор оиласида таваллуд топган. У 4-Москва гимназиясини (1874)[1] ва Москва университетининг тиббиёт факултетини (1879) имтиёзли диплом билан тамомлаган. Лазар А. Й. Кожевников ва А. И. Бабухин билан асаб касалликлари клиникаси ва гистологик лабораторияда ишлай бошлади. Тез орада ҳарбий хизматга чақирилди. У ерда Москва ҳарбий госпиталига шифокор этиб тайинланди ва бир йил ишлади.
Минор 1882-йилда миядаги функсияларни локализация қилиш масаласини ўрганган ва „Стриатумнинг аҳамияти масаласи бўйича“ мавзусидаги диссертацияси учун тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олди. Ҳимоядан сўнг билимини яхшилаш учун Франсия пойтахти Париждаги Ж. Чарcот клиникасида ва Вулпиан лабораториясида ишлашга жўнаб кетди[2].
Лазар 1884-йилдан Москва университетида доцент лавозимида дарс берди. Шунингдек, у Яузская ва Басманная ишчилар касалхоналарида маслаҳатчи бўлиб ишлади. 1896-йилда Девиче майдонида Алексеевская поликлиникаси очилгандан сўнг, поликлиниканинг неврология бўлими мудири бўлиб фаолият олиб борди.
Лазар 1910-йилдан 1932-йилгача Олий аёллар курсларида ташкил этилган невропатологик клиниканинг директори бўлиб ишлади ва курсларда (1918–1929-йилларда 2-Москва давлат университетида) асаб касалликлари бўйича маърузалар ўқиди[3].
Оиласи
Минорнинг қизи Нина Лазаревна Минор (1886–1944) 1936-йилгача турмуш ўртоғи файласуф Сергей Иосифович Гессен билан яшаган. 1942-йилда ўғли шоир Евгений Сергеевич Гессен (1910–1945) билан бирга Терезин конслагерига сургун қилинган. Нина Малий Тростенец конслагерида, ўғли Освенсим конслагерида вафот этди. Унинг кенжа ўғли полшалик славян Дмитрий Сергеевич Гессен (1916–2001) Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси бўлган.
Минорнинг ўғли Виктор Лазаревич Минор (1890–?) невропатолог[4] ва тиббиёт фанлари доктори бўлган[5].
Манбалар
- ↑ „НЭБ - Национальная электронная библиотека“ (ру). руснеб.ру - Национальная электронная библиотека. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
- ↑ „Летопись Московского университета“. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
- ↑ С 1930 года – 2-й Московский медицинский институт.
- ↑ „Про Виктора Лазаревича Минора“. www.фамҳист.ру. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
- ↑ Наука и зҳизнʹ. Изд-во "Правда", 1975.