Lazer asboblar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лазер асбоблар — 1) лазер нуридан фойдаланиб турли материалларни пайвандлаш, кесиш, чиниқтириш ва пармалаш, газ қувурларини қирқиш учун мўлжалланган асбоб ва жиҳозлар. Улар билан ишлов берилганда материалда механик зўриқиш пайдо бўлмайди, пайвандланган чоклар, очилган тешиклар жуда аниқ (0,003–1 мм) чиқади. Лазер асбоблар лазер нурини зарур жойга муайян йўналишда йўналтириб берадиган оптик тизимдан иборат. Улар билан исталган қаттиқликдаги материалларга, ҳатто олмос, рубин ва бошқаларга ишлов бериш мумкин. Лазер нури зичлигини ошириш ва ишлов берилаётган жойни чеклаб туриш учун Лазер асбобларда турли оптик тизилмалардан фойдаланилади. Лазер асбоблардан фойдаланилганда иш унумдорлиги ҳам жуда юқори бўлади. Масалан, тешикларни пармалайдиган лазер жиҳозлар билан ҳар минутда 60—240 та тешикни пармалаш мумкин. У лазер каллак, оптик тизим, бошқариш тизими, ток билан таъминлаш манбаи, совитиш тизимлардан иборат; 2) биология ва тиббиётда қўлланиладиган асбоблар. Лазер нуридан фойдаланиб жарроҳлик операцияларини ўтказиш (мас, кўз тўр пардасини операция қилиш), терапия усулида даволаш, физиотерапияда бўғинларни даволаш мумкин; 3) қудратли лазер нуридан фойдаланиб душман кучлари ва техникасига талофат етказадиган лазер қуроллар. Лазер асбоблардан космонавтикада ҳам фойдаланиш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |