Википедияда исми Лаззат бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Лаззат Муратқизи Танисбай (1973-йил 11-октабрда туғилган, Шарқий Қозоғистон вилояти, Уржар қишлоғи) — журналист, „Қозоғистон“ РТРК ОАЖ бошқаруви раиси. Қозоғистон Журналистлар уюшмаси мукофоти лауреати, „Ҳурмат“ ордени (2010), Қозоғистонда хизмат кўрсатган ходим (2015).

Лаззат Муратқизи Танисбай
қозоқча: Ләззат Мұратқызы Танысбай
Таваллуди 1973-йил 11-октабр
Фуқаролиги Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Касби Журналист
Мукофотлари Ҳурмат ордени

Биографияси

Олмаота халқаро журналистика институтини битирган. Халқаро бизнес университетининг МБА даражасин ҳимоя қилган (диссертация мавзуси: „Ҳозирги Қозоғистон шароитида телеканалнинг молиявий самарадорлигини ошириш йўллари“).

Қозоқ, рус, турк ва инглиз тилларини билади.

Меҳнат йўлин 1993-йилии Қозоғистон Республика телерадиокорпорациясида муҳаррир сифатида бошлади, сўнгра мухбир ва телебошловчи бўлиб ишлаган. „Хабар“ агентлиги ташкил топганидан бери (1996—2002-йиллар) ахборот хизмати муҳаррири, бошловчиси ва ижрочи продюсери бўлиб ишлаган.

2002-йили давлат хизматига ўтди. Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси матбуот хизматида бош эксперт, сектор мудири, бош инспектор лавозимларида ишлаган.

2005-йил сентабр ойидан бошлаб 2008-йилгача Қозоғистон Республикаси Маданият, ахборот ва спорт вазирлиги Ахборот ва архив қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.

2008-йилнинг октабрдан бошлаб 2011-йилнинг ноябригача Қозоғистон телерадиокорпорацияси АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Мамлакатдаги биринчи болалар канали „Балапан“ очилишида иштирок этди.

2011-йили Қозоғистон Республикаси Ахборот ва коммуникациялар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. 2012-йил февралида „Остона“ телеканалининг бош директори этиб тайинланган. 2018-йил 5-июлдан бир вақтнинг ўзида „НУР-Медиа“ холдингини бошқарган. 2019-йил 8-апрелдан бошлаб „Қозоғистон“ РТРК АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган.

Мукофотлар

  • Қозоғистон Журналистлар уюшмаси мукофоти совриндори
  • „Ҳурмат“ ордени лауреати (2010)
  • Қозоғистонда хизмат кўрсатган ходим (2015)[1]
  • „Матбуот ва ахборотни ривожлантиришдаги хизматлари учун“ Фахрий медали (2016-йил 19-май, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси) — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иштирок этувчи давлатларнинг умумий ахборот маконини шакллантириш ва ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун, матбуот ва ахборот соҳасида ҳамкорлик ғояларини амалга оширишга[2]

Манбалар

Ҳаволалар