Le ivan
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ле иван (тахаллуси, асл исми — Иван Леонтевич Мойся; 1895.9.3, Черкасс вилояти — 1948.9.10, Киев) — украин ёзувчиси. "Юхим Кудря" (1927), "Ҳаёт ўйини" (1928) қисса ва ҳикоялари, "Тоғ оралиқлари" (2 қисм, 1929 — 34) роман-эпопеяси ўзбек халқининг қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштиришда чеккан заҳматлари, октабр тўнтаришидан кейинги оғир йиллар ҳақида. "Интеграл" (1931) қиссаси Донбасс металлурглари ҳаётига бағишланган. "Қувонч тарихи" романи, "Муқаддас тоғлар" (1938), "Хатларим" (1945) ҳикоялар тўпламлари, "Жануби — Ғарб" (ҳамкорликда, 1950) романи, "Жар ёқасида" (1958), "Заранг барги" (1960) каби асарларида Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқ бошига тушган оғир фожиалар, жанггохдаги кураш манзаралари акс эттирилган. Тарихий мавзудаги "Наливайко" (1956), "Хмелницкий" (1965) романларида украин халқининг ўтмиши, эрк учун кураши тасвирланган. Асарлари кўплаб тилларга, хусусан, "Тоғ оралиқлари" романи ўзбек тилига таржима қилинган (1964).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |