Леандро Троссард ((талаффузи: Лиёндро Троссарт) 1994-йил 4-декабрида Белгиянинг Wатерсчеи шаҳрида туғилган) — Белгиялик профессионал футболчи, Премер лига вакили „Бригҳтон & Ҳове Албион“ клуби ва Белгия терма жамоаси аъзоси. Троссард „Генк“ ёшлар академияси тарбияланувчиси ҳам ҳисобланади.

Леандро Троссард
Троссард, Бригҳтон & Ҳове Албион, 2022-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Леандро Троссард[1]
Таваллуд санаси 1994-йил 4-декабр (1994-12-04) (31 ёш)
Таваллуд жойи Маасмечелен, Белгия
Бўйи 1.71 м[2]
Амплуаси Wингер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Арсенал
Рақами 11
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2019-йиллар Генк 83 (27)
2012—2013-йиллар → Ломмел Унитед (лоан) 12 (7)
2013—2014-йиллар → Wестерло (лоан) 17 (3)
2014—2015-йиллар → Ломмел Унитед (лоан) 30 (16)
2015—2016-йиллар → ОҲ Леувен (лоан) 30 (8)
2019-йил Бригҳтон & Ҳове Албион 113 (25)
Миллий терма жамоа
2010-йил Белгиум У16 5 (0)
2010—2011-йиллар Белгиум У17 11 (0)
2011—2012-йиллар Белгиум У18 3 (0)
2012—2013-йиллар Белгиум У19 8 (0)
2016-йил Белгиум У21 1 (0)
2020-йил Белгиум 21 (5)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 5-ноябр учун)

Клубдаги фаолияти

Генк

Троссард 2010-йилда „Бочолт“ академиясидан КРC Генк ёшлар академияси таркибига қўшилган. 2012-йилда катталар жамоаси таркибига ўтиб,13-май куни „КАА Гент“ га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган ўйиннинг 87-дақиқасида Стеве Пртерс ўрнига майдонга туширилади[3]. Бу дақиқалар Троссард учун ўша мавсумда лигада ўйнаган ягона дақиқлари бўлиб қолади. Бир неча мавсум давомида у доимий равишда ижара асосида бошқа жамоаларда юради.

2013-йилнинг январида Троссард „Ломмел Унитед“ га ижарага бериб юборилади. „Ломмел“ жамоаси таркибида 12 ўйинида 7 та гол киритишга эришади. Унинг „Ломмел“даги дебют ўйини 2013-йилнинг 3-февралида „Синт-Труиден“га қарши сафардаги ўйинида бўлади. Ўша ўйиннинг 63-дақиқасида Томас Жуттен ўрнига майдонга тушган[4]. Ўйинда „Ломмел Унитед“ жамоаси 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Айтиш мумкинки, унинг ижара давридаги энг ажойиб ўйинларидан бирини „КФC Дессел Спорт“га қарши (3:2) баҳсда „Соэвереин“ Стадионида 2000 мухлис қаршисида намойиш этади. Троссард ўша ўйиннинг 11, 60 (пеналтидан) ва 74-дақиқаларида гол уриб хет-трикни амалга оширади ва 88-дақиқада захирага олинади[5].

2013-йил июл ойида Троссард КВC Wестерлога ижарага берилади ва 17 та ўйинда у 3 та гол киритишга эришади. Дебют ўйинини 2013-йилнинг 3-августида АФC Тубизе билан ўйинда ўтказади[6]. Жамоа таркибидаги дастлабки голини эса 2013-йилнинг 9-августида собиқ жамоаси Ломмел Унитед устидан меҳмонда 0:2 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинининг 74-дақиқасида киритади[7].

2014-йилнинг июлида Троссард яна Ломмел Унитедга ижара асосида қайтиб келади. У лиганинг 33 ўйинида 16 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, гол уришни давом эттиради. 2015-йилнинг 22-мартида Раcинг Мечеленни 6:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинда „Ломмел“ учун ўзининг иккинчи хет-трикига эришади. Унинг голлари 33, 61 ва 69-дақиқаларда киритилади[8]. Ўша мавсумда „Ломмел“нинг юқори лигага кўтарилишига атига тўққиз очко камлик қилади.

2015-йил июл ойида Троссард бу сафар „Леувен“га ижарага берилади. „Лувен“ таркибида 30 та ўйинда у 8 та гол киритишга мувофиқ бўлади. Энг қизиғи айнан Генк билан 2015-йилнинг 25-июлида сафардаги ўйинда „Лувен“ таркибида 61-дақиқада Жоҳан Cруизет ўрнига захирадан майдонга туширилиб дубет ўйинини ўтказади ва 3:1 ҳисобида мағлубиятга учрайди[9]. Унинг „Леувен“ таркибидаги биринчи голи 2015-йилнинг 16-августида Чарлерои СC жамоаси устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба қозонилган ўйиннинг 85-дақиқасида амалга оширилади. У яна захирадан 82-дақиқада Жоҳан Cруизет ўрнига майдонга туширилади ва 85-дақиқада гол уради[10].

Бригҳтон & Ҳове Албион

2019-йил 26-июн куни Бригҳтон & Ҳове Албион Метт Кларк Порцмоутҳ ФC дан келганидан сўнг, Троссард билан тўрт йиллик шартнома имзолаганини эълон қилади[11]. Бу клубнинг 2019-йил ёзидаги иккинчи муҳим хариди бўлади Троссард 17-август куни Чағалайлар (Бригҳтон & Ҳове Албионни муҳлислар „Тҳе Сеагуллс“ яни „Чағалайлар“ деб аташади) сафида дебют қилади ва Wест Ҳам Унитедга қарши ўйинда ҳисобни тенглаштиради[12]. Троссард 2019—2020-йилги мавсумда Норwич Cитйга қарши ўйинларда иккита гол уради, биринчиси 2019-йил 2-ноябрда уйдаги 2:0 ҳисобидаги ғалабада ва яна 2020-йилнинг 4-июлида меҳмонда 0:1 ҳисобидаги муҳим ғалабада Бригҳтон & Ҳове Албионга қуйи учликдан узоқлашишга ёрдам беради[13][14].

2021-йил 31-январ куни Троссард Тоттенҳам Ҳоцпур устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда ягона голни уради ва Чағалайларнинг АПЛ 2020—2021-йилги мавсумда мезбондаги илк ғалабасини қўлга киритишга катта ҳисса қўшади[15]. Троссард Бригҳтон & Ҳове Албион таркибида 3-феврал куни Бригҳтон & Ҳове Албионнинг амалдаги чемпион Ливерпоол устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинида 1982-йилдан бери АПЛ доирасида илк бор Энфилддаги ғалабасини қўлга киритишда катта ҳисса қўшади. Ўша ўйинда Стивен Алзатнинг ягона голига ассистентлик қилади[16]. 2021-йил 14-март куни Троссард чағалайлар билан бирга Саутгемптон устидан меҳмонда 2:1 ҳисобида ғалабага эришади ва бу Бригҳтон & Ҳове Албионнинг Премер-лига тарихидаги Саутгемтон устидан қозонилган дастлабки ғалабасини таъминлайди[17]. Бригҳтон & Ҳове Албион 2021-йилнинг 18-май куни АПЛ доирасидаги Манчестер Cитйга қарши бахсда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётган ўйинида Троссарднинг 50-дақиқадаги голидан кийин ўзига хос қайтиш (Cоме баcк)ни амалга оширади ва якунда Бригҳтон & Ҳове Албион 3:2 ҳисобида ғалаба қозонади[18].

2021—2022-йилги мавсумдаги илк голини 11-сентабрда Премер-лиганинг янги аъзоси Брентфордга қарши сафар ўйиннинг 90-дақиқасида киритади ва бу ўйин тақдирини ҳал қилган голга айланади[19]. 2021-йил 27-сентабр куни мавсумнинг биринчи жанубий лондон дербиси бўлиб ўтади. Унда Бригҳтон & Ҳове Албион Кристал Пеласга қарши майдонга тушади. Ўйиннинг 45+2-дақиқасида Троссарднинг Cонор Галлагҳерга қарши ишлатган қўполлигидан кейин белгиланган пеналтини Wилфриэд Заҳа голга айлантириб биринчи бўлимни 0-1 ҳисобида якунланишини таъминлайди. Бироқ 90+5-дақиқада Неал Маупай ҳисобни тенглаштирувчи голни уриб, жанубий қирғоққлик Чағалайларга яна очко олиб келади[20]. Троссард 30-октабр куни сафарда Ливерпоол дарвозасини ишғол қилади. Ўша ўйинда Бригҳтон & Ҳове Албион 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, 2:2 ҳисобидаги дуррангни қайт этади[21]. 2022-йил апрел ойида Шимолий Лондонинг Арсенали ва Тоттенҳамига қарши ўйинларда иккита гол уради. 9-апрелда Арсенал 2:1 ҳисобида мағлуб этилган баҳсда ҳисобни очувчи голни ўради. Бир ҳафтадан сўнг Тоттенхем Ҳоцпур стадионида 90-дақиқада гол киритиб „Туманли Албион“ даги 100-учрашувида ғалаба қозонади. Бу унинг мавсумдаги олтинчи голи бўлди ва Чағалайлар сафига қўшилганидан кейин энг кўп гол урган мавсумига айланди[22][23][24]. 7-май куни Манчестер Унитедга қарши ўйинда (4:0) Троссард иккита голга ассистентлик қилади ва кўкраги билан гол уради, бу гол ВАР томонидан потенциал қўл билан ўйин деб топилади[25].

2022—2023-йилги мавсумдаги биринчи голини эса 4-сентябрда Леиcестер Cитй устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинида уради[26]. 21-август куни Wест Ҳамга қарши ўйиннинг 66-дақиқасида ҳисобни 2:0 кўринишига келтирувчи голни уради. Ўйин Бригҳтон & Ҳове Албионнинг ғалабаси билан якунланди ва бу Wест Ҳам устидан қозонилган ғалабаларнинг кетма-кет 11-сига айланади[27]. 1-октабр куни эса навбатдаги ўйинда Троссард Ливерпоолга қарши сафарда (3:3) Премер-лигада хет-трик қайд этган биринчи Бригҳтон & Ҳове Албион футболчисига айланади. Унинг биринчи бўлимдаги дубли 2008-йил октябр ойида Wиган футболчиси Амр Закидан кейин Энфилдда Ливерпоол дарвозасига биринчи бўлимда иккита гол урган биринчи футболчига айлантиради[28]. Троссарднинг хет-трики, унинг Энфилддаги иккита ўйинида тўртта гол урганини ҳам англатарди[21]. Троссард 22-октабр куни икки карра амалдаги чемпион Манчестер Cитйга сафар ўйинида клубдаги фаолиятида 100-голини урди.[29]

Миллий терма жамоа

Троссард бир неча бор Белгия терма жамоасига чақирилган. Роберто Мартинез уни биринчи марта 2018-йил сентябрида Белгия терма жамоасига чақиради[30], бир ойдан кийин эса, Троссард жароҳати туфайли сафдан чиқади[31], Троссард 2019-йил март ойида яна захира ўриндиғида қолади. 2020-йил 5-сентябрда Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши сафардаги ўйиннинг 80-дақиқасида Дрис Мертенсни ўрнига майдонга тушиб терма жамоадаги дебютини амалга оширади дебют қилган[32]. Троссард ўзининг халқаро майдондаги илк голини 2021-йилнинг 30-мартида бўлиб ўтган ЖЧ-2022 саралашида Беларуссия термажамоаси 8:0 ҳисобида мағлуб этилган ўйинда ўз мамлакати учун биринчи голини киритади[33].

Троссард Белгиянинг Эвро-2020 учун 26 кишилик таркибига 2021-йил 17-май куни киритилади. Турнир Коронавирус туфайли кейинги йилга қолдирилгани сабабли 2021-йил ёзида бўлиб ўтади[34][35]. 21-июн куни Финландияга қарши Белгия терма жамоаси билан гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинида илк бор майдонга тушади. Санкт-Петербургдаги Крестовский стадионида кечган учрашувнинг 75-дақиқасида Троссард ўрнига Томас Меуниэр майдонга тушади ва Б гуруҳида Белгия терма жамоаси энг юқори поғонадан жой олади[36]. Бу унинг ягона ўйини бўлиб қолди, чунки Белгия 2-июл куни Мюнхендаги Аллианз Аренада чорак финалда Италиядан 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради[37].

2021-йил октабр ойида Троссард Белгия терма жамоасининг Италияда бўлиб ўтадиган УЭФА Миллатлар Лигаси финал босқичида иштирок этганди[38]. У иккита ўйинида майдонга захирадан тушади. Белгия ярим финалда Франсияга мағлуб бўлади ва учинчи ўрин учун ўйинда яна Италияга ютқазиб, тўртинчи ўринни эгаллайди[39][40].

2022-йил 29-март куни Буркина-Фасога қарши ўз уйида ўтказилган халқаро ўртоқлик ўйинида Троссард мамлакат миллий терма жамоаси либосидаги учинчи голини уради ва Ҳанс Ванакен ва Кристиан Бентекенинг голларига ассистентлик қилади[41]. 8-июн куни у УЭФА Миллатлар Лигаси доирасида Полшани 6:1 ҳисобида мағлуб этган ўйинда иккинчи дублини қайт этади[42].

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 5-ноябиргача бо'лган о'йинлар[43]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича Ўйинлар ва голлар
Клуб Мавсум Лигалар Халқаро

турнир

Лига кубик Европа Бошқа Жами
Дивисион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гоалс Ўйин Гол Ўйин Гол
Генк 2011—2012-йилги Белгиан Про Леагуэ 1 0 0 0 — 0 0 — 1 0
2012—2013-йилги Белгиан Про Леагуэ 0 0 1 0 — 0 0 — 1 0
2013—2014-йилги Белгиан Про Леагуэ 0 0 0 0 — 0 0 — 0 0
2014—2015-йилги Белгиан Про Леагуэ 0 0 0 0 — — — 0 0
2015—2016-йилги Белгиан Про Леагуэ 0 0 0 0 — — — 0 0
2016—2017-йилги Белгиан Фирст Дивисион А 31 6 5 0 — 16[изоҳ 1] 3 — 52 9
2017—2018-йилги Белгиан Фирст Дивисион А 17 7 2 1 — — — 19 8
2018—2019-йилги Белгиан Фирст Дивисион А 34 14 2 0 — 11[изоҳ 1] 8 — 47 22
Тотал 83 27 10 1 — 27 11 0 0 120 39
Ломмел Унитед (ижарада) 2012—2013-йилги Белгиан Сеcонд Дивисион 12 7 0 0 — — — 12 7
Wестерло (ижарада) 2013—2014-йилги Белгиан Сеcонд Дивисион 17 3 4 2 — — — 21 5
Ломмел Унитед (ижарада) 2014—2015-йилги Белгиан Сеcонд Дивисион 30 16 3 0 — — 6[изоҳ 2] 1 39 17
ОҲ Леувен (ижарада) 2015—2016-йилги Белгиан Про Леагуэ 30 8 1 0 — — — 31 8
Бригҳтон & Ҳове Албион 2019—2020-йилги Премиэр Леагуэ 31 5 0 0 0 0 — — 31 5
2020—2021-йилги Премиэр Леагуэ 35 5 3 0 1 0 — — 38 5
2021—2022-йилги Премиэр Леагуэ 34 8 1 0 0 0 — — 35 8
2022—2023-йилги Премиэр Леагуэ 13 7 0 0 0 0 — — 13 7
Тотал 113 25 4 0 1 0 0 0 0 0 117 25
Cареэр тотал 307 84 21 3 1 0 27 11 6 1 355 101


Халқаро майдонда

2022-йил 25-сентябргача бо'лган о'йинлар
Терма жамоа ва йил бўйича ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йил ўйин гол
Белгия
2020-йил 3 0
2021-йил 11 2
2022-йил 7 3
Жами 21 5
2022-йил 25-сентабрда бўлиб ўтган ўйин ҳолатига кўра. Белгия ҳисоби биринчи бўлиб кўрсатилган, ҳисоблар устуни Троссарднинг ҳар бир голидан кейин ҳисобни кўрсатади.
Леандро Троссард томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Йўқ. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа Ҳаволалар
1 2021-йил 30-март Ден Дреэф, Леувен, Белгия  Беларус 3-0 8-0 ФИФА 2022-йилги Жаҳон чемпионати саралаши [44]
2 7-0
3 2022-йил 29-март Cонстант Ванден Стоcк Стадиум, Брюссел, Белгия  Буркина Фасо 2-0 3-0 Ўртоқлик Ўйини [45]
4 2022-йил 8-июн Кинг Бодуин стадиони, Брюссел, Белгия  Полша 3-1 6-1 УЭФА 2022—2023-йилги Миллатлар лигаси А [46]
5 4-1

Ютуқлар

Генк
  • 2018—2019-йилги мавсумда Белгия биринчи дивизиони А чемпиони
  • 2012—2013-йилги мавсумда Белгия кубоги соҳиби; Wестерло
  • 2013—2014-йилги мавсумда Белгия иккинчи дивизиони чемпиони

Эслатмалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Леагуэ
  2. ↑ Аппеаранcес ин Про Леагуэ промотион плай-оффс

Манбалар

  1. ↑ „Упдатед сқуад лисц фор 2021/22 Премиэр Леагуэ“. Премиэр Леагуэ (4-феврал 2022-йил). Қаралди: 18-феврал 2022-йил.
  2. ↑ „Леандро Троссард: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 11-август 2022-йил.
  3. ↑ „Гент вс. Генк - 13 Май 2012 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  4. ↑ „Синт-Труиден вс. Ломмел - 3 Фебруарй 2013 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  5. ↑ „Ломмел вс. Дессел Спорт - 9 Марч 2013 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  6. ↑ „Wестерло вс. Тубизе - 3 Аугуст 2013 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  7. ↑ „Ломмел вс. Wестерло - 9 Аугуст 2013 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  8. ↑ „Раcинг Мечелен вс. Ломмел - 22 Марч 2015 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  9. ↑ „Генк вс. ОҲ Леувен - 25 Жулй 2015 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  10. ↑ „ОҲ Леувен вс. Спортинг Чарлерои - 16 Аугуст 2015 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  11. ↑ „Бригҳтон сигн Троссард фром Генк“.
  12. ↑ „Бригҳтон 1–1 Wест Ҳам: Леандро Троссард шинес ас Сеагуллс аре ҳелд - ББC Спорт“. ББC Спорт (17-август 2019-йил). Қаралди: 17-август 2019-йил.
  13. ↑ „Бригҳтон & Ҳове Албион 2-0 Норwич Cитй - ББC Спорт“. ББC Спорт (2-ноябр 2019-йил). Қаралди: 9-июл 2020-йил.
  14. ↑ „Норwич Cитй 0-1 Бригҳтон & Ҳове Албион: Леандро Троссард ҳиц wиннер ат Cарроw Роад - ББC Спорт“. ББC Спорт (4-июл 2020-йил). Қаралди: 9-июл 2020-йил.
  15. ↑ „Бригҳтон 1-0 Тоттенҳам: Граҳам Поттер сайс перформанcе wас бест фор тwо еарс“. ББC Спорт (31-январ 2021-йил). Қаралди: 31-январ 2021-йил.
  16. ↑ Бйсоутҳ, Алех. „Ливерпоол 0-1 Бригҳтон & Ҳове Албион: Стевен Алзате сcорес ин шоcк wин“. ББC Спорт (3-феврал 2021-йил). Қаралди: 3-феврал 2021-йил.
  17. ↑ Беардморе, Мичаэл. „Соутҳамптон 1-2 Бригҳтон & Ҳове Албион: Леандро Троссард стрике сеттлес соутҳ cоаст дербй“. ББC Спорт (14-март 2021-йил). Қаралди: 14-март 2021-йил.
  18. ↑ „Бригҳтон 3-2 Ман Cитй: Албион cоме баcк фром тwо доwн то беат 10-ман чампионс - ББC Спорт“. ББC Спорт (18-май 2021-йил). Қаралди: 18-май 2021-йил.
  19. ↑ „Брентфорд 0-1 Бригҳтон: Леандро Троссард сcорес ласт-минуте wиннер фор Сеагуллс - ББC Спорт“. ББC Спорт (11-сентабр 2021-йил). Қаралди: 11-сентабр 2021-йил.
  20. ↑ „Cрйстал Палаcе 1-1 Бригҳтон & Ҳове Албион: Неал Маупай сcорес драматиc эқуалисер - ББC Спорт“. ББC Спорт (27-сентабр 2021-йил). Қаралди: 27-сентабр 2021-йил.
  21. ↑ 21,0 21,1 „Ливерпоол 2-2 Бригҳтон & Ҳове Албион: Редс ҳелд афтер стирринг Бригҳтон фигҳтбаcк - ББC Спорт“. ББC Спорт (30-октабр 2021-йил). Қаралди: 30-октабр 2021-йил.
  22. ↑ „Арсенал 1-2 Бригҳтон: Гуннерс босс Микел Артета 'cонcернед' бй перформанcе ин ҳоме дефеат - ББC Спорт“. ББC Спорт (9-апрел 2022-йил). Қаралди: 16-апрел 2022-йил.
  23. ↑ „Тоттенҳам Ҳоцпур 0-1 Бригҳтон: Лате Троссард гоал стунс слуггиш Спурс - ББC Спорт“. ББC Спорт (16-апрел 2022-йил). Қаралди: 16-апрел 2022-йил.
  24. ↑ „Троссард синкс Спурс ин Албион лате шоw“. Бригҳтон & Ҳове Албион (16-апрел 2022-йил). Қаралди: 16-апрел 2022-йил.[сайт ишламайди]
  25. ↑ „Бригҳтон 4-0 Манчестер Унитед: Биг дефеат эндс Унитед'с Чампионс Леагуэ ҳопес - ББC Спорт“. ББC Спорт (7-май 2022-йил). Қаралди: 7-май 2022-йил.
  26. ↑ „Бригҳтон 5-2 Леиcестер: Граҳам Поттер'с сиде маинтаин эхcеллент старт то Премиэр Леагуэ сеасон - ББC Спорт“. ББC Спорт Спорт (4-сентабр 2022-йил). Қаралди: 4-сентабр 2022-йил.
  27. ↑ Манн. „Wест Ҳам 0-2 Бригҳтон & Ҳове Албион: Давид Моес 'cонcернед' бй тоотҳлесс старт“. ББC Спорт (21-август 2022-йил). Қаралди: 3-сентабр 2022-йил.
  28. ↑ „Ливерпоол 3-3 Бригҳтон: Леандро Троссард сcорес ҳат-триcк то денй Редс виcторй - ББC Спорт“. ББC Спорт (1-октабр 2022-йил). Қаралди: 1-октабр 2022-йил.
  29. ↑ „Манчестер Cитй 3-1 Бригҳтон: Эрлинг Ҳааланд сcорес тwиcе - ББC Спорт“. ББC Спорт (22-октабр 2022-йил). Қаралди: 22-октабр 2022-йил.
  30. ↑ „Ванакен, Верстраэте, Cастагне эн Троссард ниэуw биж де Роде Дуивелс“. спорза (31-август 2018-йил). Қаралди: 13-октабр 2018-йил.[сайт ишламайди]
  31. ↑ „Троссард wордт ниэт геопереэрд, "маар ис wел энкеле wекен оут"“ (нидерландча). Спорза (5-октабр 2018-йил). Қаралди: 11-октабр 2018-йил.[сайт ишламайди]
  32. ↑ „Денмарк в Белгиум гаме репорт“. УЭФА (5-сентабр 2020-йил).
  33. ↑ „Белгиум 8-0 Беларус: Леандро Троссард сcорес тwиcе ин cрушинг wин“. ББC Спорт. ББC Спорт. Қаралди: 30-март 2021-йил.
  34. ↑ „Селеcтион оф тҳе Ред Девилс фор ЭУРО 2020 ҳас беэн анноунcед“. Роял Белгиан ФА. ББC Спорт. Қаралди: 19-май 2021-йил.
  35. ↑ „Ресолутион оф тҳе Эуропеан фоотбалл фамилй он а cоординатед респонсе то тҳе импаcт оф тҳе CОВИД-19 он cомпетитионс“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (17-март 2020-йил). Қаралди: 17-март 2020-йил.
  36. ↑ „Финланд 0-2 Белгиум: Ромелу Лукаку стрике сеcурес топ спот ин Гроуп Б - ББC Спорт“. ББC Спорт (21-июн 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2021-йил.
  37. ↑ Беглей, Эмлйн. „Италй эдге Белгиум то сет уп Спаин семи“. ББC Спорт (2-июл 2021-йил). Қаралди: 2-июл 2021-йил.
  38. ↑ „Албион плаерс ин интернатионал аcтион“. Бригҳтон & Ҳове Албион (6-октабр 2021-йил). 2021-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-октабр 2021-йил.
  39. ↑ „Натионс Леагуэ: Белгиум 2-3 Франcе: Бензема, Мбаппе, Ҳернандез сcоре - ББC Спорт“. ББC Спорт (7-октабр 2021-йил). Қаралди: 10-октабр 2021-йил.
  40. ↑ „Натионс Леагуэ - Италй беат Белгиум то cлаим тҳирд - ББC Спорт“. ББC Спорт (10-октабр 2021-йил). Қаралди: 10-октабр 2021-йил.
  41. ↑ „Белгиум 3-0 Буркина Фасо“ (инглизча). ББC Спорт (29-март 2022-йил). Қаралди: 29-март 2022-йил.
  42. ↑ „Белгиум-Поланд - УЭФА Натионс Леагуэ 2023 - УЭФА.cом“. УЭФА (2022-йил 8-июн). Қаралди: 8-июн 2022-йил.
  43. ↑ Леандро Троссард Соccерwай сайтида
  44. ↑ „Белгиум 8–0 Беларус: Леандро Троссард сcорес тwиcе ин cрушинг wин“. ББC Спорт (30-март 2021-йил). Қаралди: 30-март 2021-йил.
  45. ↑ „Белгиум 3–0 Буркина Фасо: Троссард анд Бентеке он таргет ин фриэндлй wин“. ББC Спорт (2022-йил 29-март). Қаралди: 29-март 2022-йил.
  46. ↑ „Белгиум-Поланд - УЭФА Натионс Леагуэ 2023“. УЭФА (2022-йил 8-июн). Қаралди: 8-июн 2022-йил.

Ҳаволалар