Леэ Мин-ҳо (Корейсча: 이민호; Ҳанжа: 李敏鎬; туғилган 22-июн 1987-йил)[1] – Жанубий Кореялик филм юлдузи ва қўшиқчи[2]. У 2009-йилда ўзининг Бойс Ов эр Флоwерс филмидаги Гу Жун Пё роли орқали Кореяда ва Осиёнинг баъзи қисмларида машҳуркикка эга бўлди. Бу роли орқали Мин-ҳо, 45-Баэксанг Арц Аwардс да энг яхши янги актёр мукофотига созовор бўлди. Унинг телесериалларда таниқли бош ролари: Cитй Ҳунтер (2011), Тҳе Ҳеирс (2013), Легенд оф тҳе Блуэ Сеа (2016). Мин-ҳонинг Осиёдаги телевизион сериаллардаги мваффақияти уни Ҳаллю юлдузига айлантирди. Телевизион фаолиятидан ташқари, Ли Гангнам Блуэс (2015) филмидаги биринчи бош ролни ижро этган, ундан кейин фаолиятида илк маротаба Хитойда ишлаб чиқарилган Боунтй Ҳунтерс филмини ўйнаган.

Леэ Мин-ҳо

Мин-ҳо (Апрел, 2022)
Таваллуди 1987-йил 22-июн (1987-06-22) (39 ёш)
Фуқаролиги Корея
Касби Актёр, қўшиқчи
Фаолият йиллари 2003—бугун
Мукофотлари Филм: Баэксанг Арц Аwардс, Блуэ Драгон Филм Аwардс, Гранд Белл Аwардс, Мах Мовиэ Аwардс, Wеибо Мовиэ Аwард
ТВ: АПАН Стар Аwардс, Асиан Телевисион Аwард, Баиду Феидиан Аwардс, Баэксанг Арц Аwардс, КБС Драма Аwардс, Кореа Драма Аwардс, МБC Драма Аwардс, Мнет 20'с Чоиcе Аwардс, СБС Драма Аwардс, Сеоул Интернатионал Драма Аwардс
Веб-сайт леэминҳо.кр

Биографияси

Леэ Мин-ҳо 22-июн 1987-йилда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида туғилган. Унинг оиласи онаси, отаси ва битта синглисидан иборат. Леэ Мин-ҳо ёшлигида футбол ўйинчиси бўлишга умид қилган, аммо бошланғич мактабнинг 5-синфида олган жароҳати бу орзуларни барбод қилди. Шунга қарамай, Леэ Мин-ҳо ҳали ҳам футбол билан шуғулланиб келмоқда ва Нал-до Ҳўни энг севимли ўйинчиси сифатида эслайди.

Фаолияти

Лилеэ Мин-ҳо ўрта мактабдаги фаолиятининг иккинчи йилида эътиборини актёрликка қаратди. Леэ Мин-ҳонинг ўрта мактабда ўқиётган йилига келиб, у танишларининг ёрдами билан Старҳаус Энтертаинментга қўшилди. Тренингдан ўтгач, Мин-ҳо ролларни ўйнашни бошлади ва бир нечта телевизион драмаларга кичикроқ ролларда ўйнайди. Унинг асосий муваффақияти Гу Жун-пёнинг КБС2'нинг Бойс Овер Флоwерс драмасида Гу Жун-пё бош ролини ўйнаши билан бошланди. Телевизион сериаллар жуда машҳур бўлиб, доимий равишда Жанубий Кореяда 30% дан юқори баҳоларни олишди. Ли Мин Ҳо ҳозирги кунда Конкук университетида филм ва санъат йўналиши бўйича мутахассис. 2011-йилда Леэ Мин-ҳо машҳур Тҳе Cинтй Ҳунтер сериалида рол ўйнади. Драма Цукаса Хожонинг японча мангасига асосланган. Унинг драмадаги ҳамкори Парк Мин-Ёнг эди. Улар бир-бирларини тахминан 5 йил давомида билишган ва бундан олдин КБС2'нинг 2007-йилда ишланган И ам Сам драмасида бирга ўйнаганлар. Леэ Мин-ҳо ва Парк Мин-Ёнғнинг бошқарув агентликларига кўра, Cитй Ҳунтер филмини суратга олиш жараёнида улар бир-бирига нисбатан ҳиссиётларни ривожлантирган. Cитй Ҳунтер тугагандан сўнг, улар жиддийроқ муносабатда бўлишди ва турмуш қуришади.

Филмографияси

Йил Инглизча номи Асил номи Рол
2008 Публиc Энемй Ретурнс 강철중: 공공의 적 1-1 Жунг Ҳа-еон
2008 Оур Счоолъс Э.Т. 울학교 이티 Оҳ Санг-ҳоон
2015 Гангнам Блуэс 강남 1970 Ким Жонг-даэ
2016 Боунтй Ҳунтерс 바운티 헌터스 Йи Сан
2003 Шарп 성장드라마 반올림 талаба
2004 Нонстоп 5 논스톱 5 МC Монг
2005 Реcипе оф Лове 사랑찬가 офицант
2006 Сеcрет Cампус 비밀의 교정 Парк Ду-ҳюн
2007 Маcкерел Рун 달려라 고등어 Ча Гонг-чан
2007 И Ам Сам 아이엠샘 Ҳео Мо-се
2008 Гет Уп 나도 잘 모르지만 Мин Wоок-ги
2009 Бойс Овер Флоwерс 꽃보다 남자 Гу Жун-пё
2010 Персонал Тасте 개인의 취향 Жеон Жин-ҳо
2011 Cитй Ҳунтер 시티헌터 Ёон-сунг
2012 Фаитҳ 신의 (神医) Чои Ёунг
2013 Тҳе Ҳеирс 왕관을 쓰려는 자, 그 무게를 견뎌라 – 상속자들 Ким Тан
2016 Легенд оф тҳе Блуэ Сеа 푸른 바다의 전설 Ким Дам-реонг/Ҳео Жоон-жаэ
2017 ДМЗ, Тҳе Wилд ДМЗ 야생의비밀 ўз исми
2020 Тҳе Кинг: Этернал Монарч 더 킹: 영원의 군주 Эмперор Леэ Гон

Мукофотлари

  • 2016 СБС Драма Аwардс - 2016-йил 31-декабр
  • Энг яхши актёр (жанр / фантазия) (Мовий денгиз афсонаси)
  • Топ 10 юлдуз (Мовий денгиз афсонаси)
  • Энг яхҳи жуфтлик мукофоти (Мовий денгиз афсонаси)
  • 2015-йил (36-) Мовий Драгон Филм мукофотлари - 2015-йил 26-ноябр
  • Машҳурлик мукофоти
  • 2015-йил (52-) Даэжонг Филм мукофотлари - 2015-йил 20-ноябр
  • Энг яхши янги актёр ("Гангнам Блуэс")
  • 2015 (51-) БаэкСанг Арц мукофотлари - 2015-йил 26-май
  • Энг машҳур актёр ("Гангнам Блуэс")
  • 2013 СБС Драма мукофотлари - 2013-йил 31-декабр
  • Энг яхши актёр (махсус драма) ("Ворислар")
  • Тен Стар мукофоти ("Ворислар")
  • Энг яхши Нетизен мукофоти ("Ворислар")
  • Энг яхши кийинган мукофот ("Ворислар")
  • Энг яхши жуфтлик мукофоти ("Ворислар")
  • 12-Чина Фашион Аwардс - 2013-йил 18-январ
  • "Осиёдаги энг таниқли актёр мукофоти"
  • 2012 СБС Драма мукофотлари - 2012-йил 31-декабр
  • Энг яхши актёр (мини-сериал) ("Ишонч")
  • Тен Стар мукофоти("Ишонч")
  • 2011 СБС Драма мукофотлари - 2011-йил 31-декабр
  • Энг яхши актёр (махсус драма) ("Шаҳар овчиси")
  • Энг яхши Нетизен мукофоти ("Шаҳар овчиси")
  • Тен Стар мукофоти ("Шаҳар овчиси")

Медиа таъсири

2018-йил июн ҳолатига кўра Мин-ҳо Тwиттерда 3 миллион, Wеибо ва Фаcебоокда эса 29 миллион ва 17,4 миллион муҳлисга эга. 2014 ва 2015-йилларда Лре Хитойнинг кўнгилочар журнали томонидан ўтказилган Осиё эркак худоси деган номга сазовор бўлган онлайн сўровда қатнашди. 2017-йилда Леэ АҚШдаги Корея тўлқини муҳлислари томонидан энг кўп кўрилган корейс актёри сифатида танланди.

Манбалар

  1. ↑ „Леэ Мин-ҳо (이민호, Кореан аcтор) @ ҲанCинема :: Тҳе Кореан Мовиэ & Драма Датабасе“. ҲанCинема. Қаралди: 18-август 2018-йил.
  2. ↑ „[10ЛИНЕ Леэ Мин-ҳо“]. 10Асиа (21-октабр 2009-йил).

Ҳаволалар