Лефт 4 Деад — Валве томонидан нашр этилган қўрқувда тирик қолиш жанридаги биринчи шахсдан отишмали видеоўйинлар серияси. Ўйин воқеа-ҳодисалари одамларни зомбига ўхшаш қутурган мавжудотларга айлантирадиган касаллик пандемияси тарқалган оламдан юз беради. Ўйин хавфсиз бошпаналар ва ҳарбий қутқарувчиларга етиб боришни олдига мақсад қилиб қўйган тўртта тирик қолган тўғрисида ҳикоя қилади.

Лефт 4 Деад
Ишлаб чиқарувчи Туртле Роcк Студиос (2008)
Валве (2009)
Нашир этувчи Валве
Жанр Қўрқувда тирик қолиш
Биринчи шахс отишма

Ўйин тўрттагача ўйинчини ўйната оладиган қўшма ўйин тақдим этади. Тўртта ўйинчининг ҳар бир ўйинчи битта тирик қолган қаҳрамон ролини ўйнайди, ўйинчилар сони тўрттага етмаган ҳолда эса компютер танланмаган қаҳрамонларни бошқаради. Ўйинчилар жамоасини тирик ҳолда сақлаши учун зарарланганларга қарши совуқ қуроллар, ўқотар қуроллар ва улоқтириладиган буюмларни ишлатишса, ўзларини соғлиғини яхшилаш учун эса даволовчи буюмлар тўпламидан фойдаланишади. Бундан ташқари махсус зарарланганлар ҳам бор. Улар оддийларига қараганда анча қийин муаммолар туғдиради, уларни енгиш учун одатда жамоанинг ёрдами талаб этилади. Ўйин жараёни ўйинчиларни тўхтаб қолганликлари учун жазолайдиган, ўйинчиларни узоқроқ ёки хавфлироқ йўлларни босиб ўтганлиги учун махсус қуроллар билан рағбатлантирадиган „АИ режиссёр“ томонидан назорат қилинади. Режиссёрнинг вазифаси ўйинчиларнинг ҳаракатларига қараб уларга янада драматик кечинмалар бериш. Режиссёр ўйин жараёнини ҳақиқатга яқин қилиб беради, яъни битта босқичдаги ўйин ҳар ўйнаганингизда ҳар хил ўтади.

Видеоўйинлар

  • Лефт 4 Деад 2008-йил ноябр ойида чиқарилган. Ўйинни ишлаб чиқиш Туртле Роcк Студиос томонидан бошланган. Студияни эса ўйинни яратиш жараёнида Валве сотиб олади ва ўйиннинг кейинги ривожи Валве студияси ўлароқ давом этади.
  • Лефт 4 Деад 2 бир йил ўтиб, 2009-йил ноябр ойида чиқди. Валве ўйиннинг биринчи қисмидан иккинчисига қисқа муддат ичида ўтишганини биринчи ўйинни кенгайтириш учун кўплаб ғоялар бўлгани, бироқ қилинадиган ишлар дастурий таъминотни тузатиш ва юклаб олинадиган контентлардан кўпроқ эканлиги билан очиқлади. Ишлаб чиқарувчилар ўйиннинг биринчи қисми чиққанига кўп бўлмасдан иккинчи қисмига ўтиб кетишгани дастлаб ўйиннинг биринчи қисми ўйинчилари томонидан танқид қилинди ва бу иккинчи ўйинни вақтинчалик бойкот қилиш уринишига олиб келди. Валве эса ўйиннинг биринчи қисми учун ҳали контент ишлаб чиқилаётгани ва қўшимчасига „Тҳе Пассинг“ кампанияси ҳам ўйинга қўшилаётганини кўрсатиб вазиятни юмшатди.

Юклаб олинадиган контентлар (ДЛC)

  • Cраш Cоурсе (ўзбек тилида Тўқнашувли йўналиш) — Лефт 4 Деад учун биринчи юклаб олинадиган контент (ДЛC) кампанияси. Контент ШК учун текин, бироқ Хбох 360 учун пуллик. ДЛC 2009-йил 29-сентябрда чиқарилган. Валвеънинг сўзларига кўра, контент „Меҳр йўқ“ ва „Ўлим жаранги“ кампаниялари ўртасидаги тушунарсиз боғлиқликни йўқотиш учун мўлжалланган.
  • Тҳе Пассинг (ўзбек тилида Кечиш) — Лефт 4 Деад 2 нинг биринчи ДЛC кроссовер кампанияси бўлиб, янги кампания ва „янги қўшма ўйин синовлари“ни ўз ичига олади. ДЛC янги ўқотар қурол М60, голф клуби ва Фаллен Сурвивор деб номланган янги кам учрайдиган зарарланганларни қўшади. Контент 2010-йил 22-апрелда чиқарилди.
  • Тҳе Саcрифиcе (ўзбек тилида Фидокорлик) — Лефт 4 Деад ва Лефт 4 Деад 2 учун уч бўлимдан иборат ДЛC бўлиб, 2010-йил 5-октабрда чиқарилган. Сюжет бўйича Блоод Ҳарвест кампаниясидан кейин бўлиб ўтади ва „Тҳе Пассинг“ капаниясининг муқаддимаси саналади, чунки иккала кампания ҳам бир-бирига боғланган.
  • Cолд Стреам (ўзбек тилида Совуқ оқим) — Лефт 4 Деад 2 учун учинчи ДЛC. Бу тўғрисида 2011-йил 16-февралдаги блог постида эълон қилинган. Cолд Стреам 2011-йил 22-мартда Стеамъда бета кўринишида чиқарилди ва 2012-йил 24-июл Стеамъда якуний кўринишда расмий равишда чиқарилди. Cолд Стреам кампанияси Хбох Маркетплаcеъда 2012-йил 3-августда 560МСП учун чиқарилди. У харита яратувчи ҳамжамият аъзоси Маттҳеw Лоурделет томонидан яратилган бўлиб, муаллифнинг дўстлари тасвирланган турли девор граффитиларини ўз ичига олади.
  • Тҳе Ласт Станд (ўзбек тилида Сўнгги кураш) — Лефт 4 Деад 2 учун ҳамжамият томонидан яратилган ссенарий бўлиб, 2020-йил 24-сентабрда ўйиннинг расмий янгиланиши ўлароқ Валве томонидан чиқарилади. Янгиланиш тирик қолиш режими учун йигирмадан ортиқ янги хариталар, янги кампания ва ўйинга қўшимча янгиланишларни ўз ичига олди.

Саҳналаштириш

Лефт 4 Деад ўйинларидаги воқеа-ҳодисалар одамларни йиртқич, зомбига ўхшаш мавжудотларга айлантириб, тирик қолганларни ўлдиришга интиладиган инфексия пандемияси бошланганидан кейинги кунларда бўлиб ўтади. Америка Қўшма Штатларида Фуқаролик Фавқулодда Вазиятлари ва Мудофаа Агентлиги (CЕДА) ҳарбийлар ёрдами билан хавфсиз ҳудудларни яратиш буюрилади. Ҳарбийлар хавфсиз ҳудудларга имкон қадар кўпроқ одамларни эвакуация қилиб, уларни ороллар ва океанга сузадиган кемаларга ўтказишни олдига мақсад қилиб қўяди. Бунга сабаб зарарланганлар сувликларни кесиб ўтолмайди. Бир қатор одамлар инфексияга қарши иммунитетга эга эканлиги аниқланади, аммо кейинроқ маълум бўлишича улар касаллик ташувчиси ва беихтиёр бошқаларга юқтириши мумкин. Иккала ўйинда ҳам ушбу „ташувчилар“дан тўрттаси ўйиннинг „Тирик қолган“ қаҳрамонлари ўлароқ бошпана ва эвакуация нуқталарига йўл олишади.

Қаҳрамонлар

  • Биринчи ўйин Пенсилваниядан Жоржияга саёҳат қиладиган тўртта тирик қолганлар тўғрисида ҳикоя қилади. Ўйиндаги тўртта тирик қолганлар:
    • Билл: қари Ветнам уруши фахрийси. Жим Френч томонидан овоз берилган.
    • Лоуис: ақлдан озган ИТ таҳлилчиси. Тўртликнинг энг оптимист аъзоси. Эарл Алехандер томонидан овоз берилган.
    • Френсис: камзулдан бошқа барча нарсани ёмон кўрадиган қонунбузар байкер. Винcе Валензуэла томонидан овоз берилган.
    • Зоэй: қўрқинчли филмларни ёқтирадиган коллеж ўқувчиси. Жен Тейлор томонидан овоз берилган.
  • Иккинчи ўйин Саваннадан (Жоржия штати) Янги Орлеанга (Луизиана штати) саёҳат қилаётган бошқа гуруҳни кузатиб боради ва тўртта янги тирик қолганларни ўз ичига олади:
    • Cоач (Мураббий): семиз ўрта мактаб футбол мураббийи. Чад Л. Cолеман томонидан овоз берилган.
    • Эллис: ҳаддан ортиқ кўп гапирадиган механик. Эриc Ладин томонидан овоз берилган.
    • Ниcк: пессимистик қиморбоз ва фирибгар. Ҳугҳ Диллон томонидан овоз берилган.
    • Рочелле: паст даражадаги телевидение мухбири. Рочелле Айтес томонидан овоз берилган ва Шанола Ҳамптон юзидан моделлаштирилган.
  • Иккинчи ўйиннинг япон аркада версияси бир хил йўналиш ва ҳикояга амал қилади, бироқ аркада версияси учун эксклюзив тўртта тирик қолганлар мавжуд:
    • Юсуке: таътилда Америкага ташриф буюрган Япониялик коллеж ўқувчиси. Рюичи Кижима томонидан овоз берилган.
    • Ҳарука: Америкага мактаб саёҳати уюштирган Япониялик мактаб ўқувчиси. Аяне Сакура томонидан овоз берилган.
    • Сара: япон-америкалик саёҳатчи. Овоз берган Миюки Саwаширо томонидан овоз берилган.
    • Блаке: америкалик бармен ва армия фахрийси. Ҳиденори Такаҳаши томонидан овоз берилган.

Зарарланган қаҳрамонлар

Ўйин ичидаги зарарланган қаҳрамонлар тўрт тоифага бўлинган. Энг кўп „умумий“ зарарланган, энг кам деформацияланган мавжудотлар. Ёлғизлигида зарарланганлар заиф, бироқ кўп сонли ҳолда улар тирик қолганлар учун катта хавф туғдиради. Кўпинча режиссёр „ўрда“ни қарши қўяди. Ўрдадаги кўп сонли зарарланганлар ўйинчиларга ҳужум қилади. Ўрдалар ўйинчилар баланд шовқин чиқаришганда ёки автомобил сигнализациясини ёқиб юборишганда ўрдалар режиссёр томиндан яратилиши мумкин. Шунга ўхшаш ҳолатлар ўйинчилар бирор-бир лифтни чақиришган чоғда катта шовқин тарқалади, бу эса катта ўрдани ўзига жалб қилади. Айнан шунақа ҳолатлар „крешендо ҳодисаси“ деб аталади. Ўйинчилар эса ўрда келаётганидан огоҳлантирилади.

Яна қаранг

  • Баcк 4 Блоод — Лефт 4 Деад ишлаб чиқувчиси Туртле Роcк Студиос томонидан яратилган ўйин.[1]
  • Тҳе Wалкинг Деад — Теллтале Гамес томонидан яратилган ўйин. ТWД ишлаб чиқаришнинг бошида Лефт 4 Деад учун спин-офф бўлиши режалаштирилган эди.[2]

Манбалар

  1. ↑ Йин-Пооле. „Туртле Роcк ретурнс то иц Лефт 4 Деад рооц wитҳ Баcк 4 Блоод“. Эурогамер (14-март 2019-йил). Қаралди: 14-март 2019-йил.
  2. ↑ Wалес. „Теллтале'с Тҳе Wалкинг Деад стартед лифе ас а Лефт 4 Деад спин-офф“. Эурогамер. Гамер Нетwорк (25-апрел 2022-йил). Қаралди: 25-апрел 2022-йил.

Ҳаволалар

Андоза:Лефт 4 Деад сериэс