Leggorn
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Леггорн — гўшт-тухум йўналишидаги серпушт товуқ зоти. 19-асрда АҚШда Италия оқ товуқларини минорка ва испан, урушқоқ ва бошқа зотлар билан чатиш-тириб чиқарилган. Зот маҳаллий товуқлар олиб келинган Италиядаги Ливарно (инг. Легҳорн) порти номидан олинган. Боши кичик, қулоқ солинчоғи оқ ёки сарғиш, тожи катта. Пати, асосан, оқ, қўнғир, сариқ, қора, кўк. Яхши иқлимлашадиган, чидамли, тез етиладиган оқ Л. Кўпроқ тарқалган. Товуқларининг ўртача вазни 1,6—1,8 кг, хўрозлари 2,3—2,5 кг. Товуғи йилига ўртача 240 ва ундан ортиқ тухум қилади. Тухуми вазни 57—60 г. Америкадан, сўнгра Европа мамлакатлари ва Япониядан 1925-йилда СССРга келтирилган ва оқ рус товуқ зотларини чиқаришда фойланилган. Л. кўпгина мамлакатларда кенг тарқалган. 1925-йилдан Ўзбекистон паррандачилик фабрикаларида боқилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |