Легница жанги -Ботухон билан салибчилар ўртасида Легница шаҳри (Полша) яқинида бўлиб ўтган жанг (1241 йил 9-апрел). Мўғулларнинг Шарқий Европага босқинчилик юриши даврида Ботухон бошчилигидаги мўғул қўшини Краков шаҳрини эгаллаб, унга ўт қўйган, сўнгра Одер дарёсидан ўтиб, Легница яқинида Силезия герсоги Генрих бошчилигидаги немис салибчилари, силезияликлар, Тевтон ордени ри-сарлари ҳамда поляклардан иборат 30 минг кишилик лашкарларга дуч келган. 1241-йил 9-апрелдаги жангда салибчилар мўғулларнинг атайлаб чекинаётган аванғорига биринчи бўлиб ҳужум қиладилар. Қўпол қуролланган бу пиёдалар асосий қўшиндан узоқлашгандан сўнг мўғуллар уларни қуршаб олиб, қириб ташлайди. Салибчиларга мадад учун бораётган поляк ва силезияликлар отряди қочишга мажбур бўлади. Тевтон ордени рицарлари жангни давом эттиришга уриниб кўради, аммо бой берилган жангни тиклаш учун кучлар камлик қилади. Бирлашган христиан армияси катта талафот кўрган. Легница атрофини вайрон қилган мўғуллар Ратибор шаҳрига қараб юриб, у ердан Моравияга бостириб кирадилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил