Лейден — Нидерландиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Жанубий Голландия провинсиясида. Рейн дарёси делтасидаги порт. Аҳолиси 117,4 минг киши (2001). Лейден йирик маданий ва илмий марказ. Жун тайёрлашнинг қадимий маркази. Машинасозлик, металлсозлик, кимё, полиграфия, тикувчилик саноати корхоналари мавжуд. Университет (1575), университет кутубхонаси, тарих музейи, этнография музейи, машҳур рассом Рембрандт уй-музейи ва бошқалар бор. Шаҳар қўлёзмаларда илк бор ИХ асрда қайд этилган. ХИИ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил