Leipzig
Лейпсиг — Германиядаги шаҳар, Саксония ерида. Плайсе дарёсининг Вайсе-Элстер дарёсига қуйилиш ерида жойлашган. Мамлакатнинг муҳим саноат, савдо, илмий ва маданий марказларидан. Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 490 минг киши (1999). Шаҳар қўлёзмаларда илк бор 1015-йилда тилга олинган. Л. ўрнида қадимда славянларнингЛипск қишлоғи бўлган. ХИИ асрдан шаҳар ҳуқуқини олган. Ўрта асрларда Саксониянинг энг йирик шаҳарларидан бири эди. Шаҳар атрофида кўп тарихий жанглар бўлиб ўтган. Иккинчи жаҳон уруши даврида шаҳар катта талофот кўрган. Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик. Металлургия ва кон ускуналари, юк ортиш ва транспорт воситалари заводи, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик машинасозлиги, станоксозлик, озиқ-овқат ва полиграфия саноати учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар бор. Пластмасса, резина буюмлар, лок-бўёқ ишлаб чиқарилади. Гилам тўқилади. Л. полиграфия ва мўйна саноати билан ҳам машҳур. Қадимдан нашриётчилик ишларининг йирик маркази. Ҳар йили халқаро савдо ярмаркалари, қисқа метражли ва ҳужжатли филмлар кинофестиваллари, мўйна ауксионлари ўтказилади. Университет (1409), мусиқа, театр, адабиёт, китоб графикаси ва санъати, жисмоний тарбия, педагогика ва бошқа олий ўқув юртлари, кутубхоналар, тасвирий санъат, шаҳар тарихи, этнография, бадиий ҳунармандчилик, китоб ва шрифт музейлари, опера ва драма театрлари бор. Меъморий ёдгорликларидан черковлар (ХИИИ—ХВИ асрлар), эски ратуша (ХВИ аср), университет биноси, опера театри биноси, Ярмаркалар уйи, "Штадт Лейпсиг" меҳмонхонаси ва бошқа мавжуд.[1]
Леипзиг | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 51°20′0″Н 12°23′0″Э / 51.33333°Н 12.38333°Э | |
| Мамлакат | Германия |
| Ер | Саксония |
| Ҳукумат | |
| • Обербургомистр | Буркҳард Жунг |
| Майдон | 29,760 км2 (11,490 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 113 м |
| Аҳолиси (2010) |
522 883 |
| Телефон коди | +49 341 |
| Почта индекс(лар)и | 04003-04357 |
| Автомобил коди | Л |
| Идентификационный код | 14 3 65 000 |
|
| |
Леипзиг Германиянинг Саксония ерида жойлашган шаҳар. Ушбу шаҳар Майдони — 297,60 км2. Аҳолиси — 522 883 киши (2010).
- Лößниг
Географияси
Ҳудуди
Леипзигнинг ҳудуди км2дир. Денгиз сатҳидан ўртача м баландликда жойлашган.
Демографияси
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Германия географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |