Leksika
Лексика (юн. лехис — сўзга оид, луғавий) — тилдаги барча сўзлар ва иборалар йиғиндиси, тилнинг луғат таркиби. Лексика маълум қонун-қоидага бўйсунувчи изчил ва мураккаб тизимдан иборат. Тил Лексикаси тўхтовсиз ўзгариб туради. Бу нарса луғат таркибида янги сўзларнинг пайдо бўлиши, мавжуд сўзлардан айримларининг эскириб, истеъмолдан чиқиши, лексик маъносини ўзгартириб, янги маъно касб этиши каби жараёнларда кўринади. Жамият тараққиёти ва ижтимоий тузумнинг ўзгариши билан узвий боғланган ҳолда Лексика бойиб боради. ХХ асрда барча халқлар қатори ўзбек халқи Лексикаси ҳам тезлик билан ўсиб, тараққий этди. Ўзбек тили лексикасига байналмилал сўзлар кенг кўламда кириб келди. Бунинг устига фан ва турли соҳалар терминологияси ҳам тўхтовсиз ўсиб бормоқда. Ўзбек тили Лексикасида ўз ва ўзлашган қатлам, шунингдек, ўз қатлам таркибида умумтуркий сўзлар ва улардан ясалган ўзбекча сўзлар мавжуд. Ўзлашма қатлам таркибида форсча, арабча, русча-байналмилал сўзлар бор. Ўзбек тили Лексикаси замонавийлиги жиҳатдан 3 асосий қатламга бўлинади: 1) замонавий қатлам — эскилик ва янгилик бўёғига эга бўлмаган сўзлар. Шу қатламга оид сўзлар ўзбек тили Лексикасининг асосини ташкил қилади; 2) эски қатлам — ҳозир ҳам истеъмолда бўлган историзмлар, архаизмлар бу қатламга киради; 3) янги қатлам — янги Лексика деб ҳам юритилади. Луғавий бирликлар ишлатилиш доираси жиҳатдан 2 қатламга ажратилади: 1) ишлатилиш доираси чегараланмаган сўзлар. Маъноси шу тилда сўзловчилар учун тушунарли ва умумқўлланиш хусусиятига эга бўлган сўзлар умумистеъмолдаги чегараланмаган Лексика саналади; 2) ишлатилиш доираси чегараланган сўзлар — тил луғат таркибининг ажралмас қисми бўлиб, унинг таркибига диалектал, терминологии касб-ҳунар Лексикаси, илмий атамалар, жаргон ва арголар, вулгаризм ва варваризмлар киради. Луғавий бирликлар нутқ кўринишлари жиҳатдан адабий ва сўзлашув нутқига хосланган бўлади. Лексика термини бирор муаллиф ёки асар Лексика си каби тор маънода ҳам қўлланади: мисол учун: Навоий Лексикаси, „Ўтган кунлар“ романи Лексика Ад.: Турсунов У., Мухторов Ж,, Раҳматуллаев Ш., Ҳозирги ўзбек адабий тили, Т., 1965. Бозорбой Ўринбоев.[1]
Лексик қатлам
Ўзбек лексик қатламлари асосий 3 қатламларга бўлинади. 1.Замонавий қатлам — ўзбек тили лексикасининг асосини ташкил қилади ва улар эскилик ва янгилик бўёғига эга бўлмаган сўзлар ҳисобланади. 2.Эски қатлам — бу қатламга историзмлар ва архаизмлар киради ва булар ҳозир ҳам истеъмолда бўлган сўзлардир. 3.Янги қатлам — ҳозирги замонавий тил жиҳатидан янги лексика деб ҳам юритилади.
Инглиз тилининг ностандарт лексикаси
Ҳар қандай тил жамиятга алоқадор ва жамиятдан ташқарида ўзича, алоҳида ривожлана олмайди. Тил, авваламбор, жамиятнинг, одамларнинг ўзаро мулоқот воситасидир, шу сабабли жамият — одамлар тил лексикасининг шаклланишига бевосита алоқадир ҳисобланишади. Унутмаслик керакки, тил ўзида ички шаклланиш тизими қонуниятлари мавжудлиги билан аҳамиятга эгадир. Вазиятдан келиб чиқиб, ҳар қандай ривожланган тилдаги биргина фикр турлича талқин қилинади. Услуб, стилистик буёқ ва вазият тақозосидан қатъий назар мулоқотда тилнинг ядроси сифатида маълум ҳолатлар учунгина ишлатиладиган нейтрал сўзлар ҳам мавжуд. Бу тоифадаги сўзларни биз луғатларда ноадабий ёки ностандарт лексикага оид сўзлар деб атаймиз. Ностандарт лексикага қараб чиқишдан олдин унинг услуби билан боғлиқ муаммоларга назар солиб чиқадиган бўлсак, бу ерда асосан икки хил услуб ишлатиш ҳолати мавжудлиги маълум бўлади: функсионал ва ифода этиш. Функсионал услуб — маълум доирадаги одамларга хос, маълум мақсадга қаратилган мулоқот услуби сифатида талқин этилади, яъни инсон ҳаракатининг ўзига хос қонуний жиҳатларига тааллуқли ҳолатлар учун, масалан, тадбиркорлар услуби, оғзаки услуб, илмий услуб ва ҳоказо. Замонавий тиллардаги функсионал услублар ўта мураккаб ва хилма хилдир. Таъкидлаб ўтиш керакки, услуб ёзма ва ўгзаки турларга бўлиниш билан бирга ишлатилишига қараб жамоатчилик учун қўлланишда турли шаклларга бўлиниб кетади. Аммо ҳалигача тилшунослар кўплаб маълумотларга эга бўлишларига қарамасдан, услублар турлари ҳақида яхлит бир фикрга келишгани йўқ. Услубларни қуйидагича бўлимларга бўлишади: илмий, оммавий, публисистик, санъатга хос (театр, рассомчилик, рақс ва ҳоказо), оғзаки, корреспондентлар услуби, газета услуби, шеърият, профессионал-техникага оид, расмий-идоравий услублар. Функсионал услуб — бу маълум тилда мулоқот қиладиган одамларнинг ўз она тилидан турли ҳолатлар ва иш жойларидан келиб чиқиб, маълум мақсадни кўзлаб, сўз ва сўз бирикмаларини ишлатиши йиғиндисидир. Ифода услуби шундай услубки, унда мулоқот давомида сиз маълум бир ҳолатга тааллуқли ўз эмоционал ҳис-туйғуларингизни ифода қиласиз. Ҳар хил тилшунослар мулоқот услублари учун бошқа терминлардан ҳам фойдаланади. Рус тилшуноси Р. Г. Пётровский қарашича услублар юқори даражадаги, дабдабали шеъриятга тааллуқли ва илмий тил услуби, яъни адабий ҳикоя, адабий сўзлашув услублари ҳамда паст даражадаги бошқа асосий бўлмаган кичик услубларга бўлинади. Инглиз тилшуноси Ж.Кенон эса, иккита даражани алоҳида таъкидлаб ўтади — стандарт ва ностандарт функсия бажарувчи услублар ёки расмий ва норасмий услубларга бўлишни таклиф қилади. Немис тилшуноси Й.Ҳаннерц таъкидлашича услубларни юқори ва паст ёки расмий, норасмий турларка бўлиш керак. Рус тилшуноси В. Н. Ярцеванинг айтисича, услуб китобий-ёзма ва оғзаки-сўзлашув нутқи турларга бўлинади. Демак, тил услубларини қўлланишига қараб бер неча хил алоҳида турларга бўлиб айтишимиз мумкин. Ушбу мақолада биз алоҳида услуб, яъни паст даражада турувчи сўз ва иборалар — коллоквиализм („cоллоқуиал“ — инглиз тилидан "сўзлашув услубига хос сўз бирикмалари ва иборалар), сленг („сланг“ — инглиз тилидан „жаргон, оддий, оғзаки лексикага хос сўзлар“), умумий сленг, махсус сленг (жаргон ва арго — махсус сўзлар) ҳамда вулгаризм (қўпол сўзлар) ҳақида сўз юритамиз. Аммо шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоизки, шу кунгача сўзларни алоҳида услубларга бўлиб кўрсатадиган махсус қўлланмалар шакллантирилмаган. Масалан, коллоквиализмлар стандарт ва ностандарт лексика орасида туради. Баъзи тилшунослар коллоквиализмни кўпроқ ностандарт лексика хос дея таъриф беради. Мисол учун инглиз тилшуноси Э.Партридж ўзининг „Сўзлар дунёси“ китобида коллоквиализмни стандарт лексика нисбатан „қуйи“да, лекин сленглардан юқорида туришини айтиб ўтади. Янги луғат Wебстер (Wебстер Ноаҳ (Вебстер Нуҳ) — (1758 — 1843 йй.), АҚШ тилшуноси. Унинг 70000 сўзлар ва иборалардан иборат “Америcан Диcтионарй оф тҳе Энглиш Лангуаге” (Инглиз тилининг Америка хос луғати) (1828-йил) луғати АҚШда инглиз тилининг қўлланиши бўйича 2 томдан иборат биринчи катта луғат китобдир) муалифлари эса, коллоквиализмни оғзаки нутқ ва норасмий ёзма услубга хос деб қарайди ва уни ноадабий ёки ностандарт лексикага боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигига қараб чиқишмайди. Биз Э.Партридж ғоясини қўллаб-қувватлаб, коллоквиализмларни стандарт вокабуляр („воcабуларй“ — инглизча „луғат, сўз таркиби, сўз бойлиги“) таркибига киритиш билан бирга, „қуйи“ коллоквиализмларни ностандарт лексикага хос жиҳатларига боғлаб, унинг қўлланиш муаммоларига қараб чиқамиз. Носатандарт лексиканинг асосий қисми кундалик ҳаётда кўп қўлланиладиган оғзаки услуб сўз ва иборалари, яъни сланглардан иборат. Шунга қарамасдан, рус тилшуноси В. А. Хомиков умумий сленг сўз ва ибораларини стилистик нутқ ташувчи, адабий услубга хос, ҳис-туйғуларни ифодалувчи сўзлар таркибига киритади. Аксинча немис олими А. Д. Швейцер эса, умумий сленгларни адабиётдан йироқ оддий оммага хос сўзлар тоифасига қўшади. Жаргон — фақат тор доирадаги одамлар тушуниши учун, бошқа тоифадаги одамлар тушунмаслиги учун қўлланиладиган махсус сўз ва иборалардан иборат ўзига хос тилдир. Арго — маълум ижтимоий доирадаги ёши ва иши бир хил бўлган одамлар гуруҳига хос (асосан жиноятчилар тўдаси тили) сўз ва иборалардан иборат алоҳида сўзлашув услубидир. Олимлар жаргон ва арго махсус сленгми ёки ностандарт лексиканинг алоҳида бир қисмими, деган савол учун ҳали-ҳануз бир тўхтамга келишгани йўқ. Ўзининг қўпол ва ўткир маъно сифатлари билан вулгаризм ностандарт лексикага тўғридан тўғри тааллуқлидир. Стандарт инглиз тилида вулгаризмга табу („табоо“ — инглизча „тақиқ, чеклаш“) сифатида қаралади ва тушунилади. Ностандарт лексика миллий тилнинг қисми ва унинг қоидалари доирасида турланиш орқали ривожланади. Баъзида эса бу ҳолатда тилдаги сўзларга чет тилидан ҳам ибора ёки сўзлар қошилиши мумкин. Метафора ва метонимия орқали чет тилидан сўзлар сезиларли даражада бошқа тилга ўтиши мумкин. Ностандарт лексика луғатидаги сўзлар асосан адабий тилдаги сўзларнинг тор ёки кенг доирадаги турли маъно олиб юрирши орқали ҳар хил ҳолатлар учун, асл маъносидан тўлиқ чиқиб кетмаган ҳолда вазиятда қўлланиши ривожлана боради. Таъкидлаб ўтиш жоизки, тилдаги бундай ҳолатлар тасодифий эмас. Инглиз тилининг ностандарт лексикаси ривожланиши асосан олмон тиллари келиб чиқиши тарихи билан характерланади. Кўпчилик ностандарт лексикага тааллуқли сўзлар келиб чиқишидан бошлаб ўз маъносига хос адабий тил билан мутаносиб ҳолда ишлатилади. Қуйида инглиз тилининг америкача сленги орқали ностандарт лексиканинг бир қатор мисолларни кўриб чиқишимиз мумкин. Аффиксация („аффихатион“ — инглизча „сўз ясовчи қўшимчалар“) — замонавий инглиз тилидаги янги сўз ясовчи энг кўп тарқалган усуллардан биридир ва бунда ўзак ва сўз ясовчи қўшимча янги маъно англатувчи сўз ясайди. Аффиксация ўз ичига префикслар („префих“ — инглизча „сўз олдига қўшилиб янги сўз ясовчи қўшимча“), суффикслар („суффих“ — инглизча „сўз охирига қўшилиб янги сўз ясовчи қўшимчалар“) ва инфиксларни („инфих“ — инглизча „сўз ўзагига қошилиб янги сўз ясовчи қўшимчалар“) олади. Ностандарт лексика ва сленг сўзларини ясашда стандарт сўзлар ясаш учун қўлланадиган сўз ясовчи аффикслардан фойдаланилади. Энг кўп тарқалган маданий маълумот берувчи ва ҳаракатни бажарувчини ифодалайдиган янги ностандарт сўз ясовчи қўшимча бу -эр суффиксидир. Мисол учун, „греэнер“ — янги киши ёки тажрибасиз ходим („греэн“ — яшил, янги униб чиққан); „жуиcер“ — алкоголик („жуиcе“ — шарбат, ичимлик); „жумпер“ — ўғри, уйга деразадан ошиб ўтувчи („жумп“ — сакрамоқ); „пенcиллер“ — журналист („пенcил“ — қалам). Инглиз тили америкача сленгида бунақа сўзларни юзлаб топиш мумкин. Инглиз тили америкача сленги от сўз туркумига оид одамларни ифодаловчи сўзларни ясашда -иэ суффикси кенг тарқалган ва у одамларга нисбатан кичрайтириш, эркалаш ёки ёмонлаш маъноларини ифодалаш билан характерланади: „дрункиэ“ — шаробхўр, алкаш („друнк“ — ичган); „баддиэ“ — ёвуз, ёмон амаки („бад“ — ёмон); „гоодиэ“ — яхши одам („гоод“ — яхши). Инкор маъно англатувчи префикс но- америка сленгида ниманидир етишмаслигини, камчиҳликни ифодалаш мақсадида ишлатилади. Бу ҳолатда қоидага бўй сунган ҳолда сўз тире билан ажратилади: „но-ҳопер“ — омадсиз, фойдасиз одам („ҳопе“ — умид қилмоқ); „но-наме“ — арзимайдиган одам („наме“ — исм); „но-шоw“ — кўринмаган (келмаган) одам („шоw“ — кўрсатмоқ). Навбатдаги сўз ясовчи бирлик бу -аҳолиc (муккасидан кетган) қўшимчасидир. Бу бирлик илк бор „алcоҳолиc“ — шаробхўр сўзига қўшилган ва кейинчалик ностандарт лексика америкача сленгида янгича сўзларни ифодалашда қўллана бошлаган. Масалан: „wоркаҳолиc“ — меҳнаткаш, ишга муккасидан кетган („wорк“ — ишламоқ); „Неw Ёркаҳолиc“ — Ню Ёрк шаҳрига содиқ, („Неw Ёрк“ — Ню Ёрк шаҳри); „cоффеҳолиc“ — кофе ичишга муккасидан кетган („cоффеэ“ — кофе); „фоодоҳолиc“ — еб-тўймас, очофат („фоод“ — овқат). Инглиз тилида ярим аффикс деган тушунча бор ва улардан баъзида сленг сўзларини ясашда ҳам ишлатилади, масалан: прооф, -ман, -ланд, -лике, -ҳоод, -ҳеад ва ҳоказо. Бу турдаги аффикслар сўз ясовчи қўшимча бўлиш билан бирга ўзи алоҳида маънога эга сўз ҳамдир. Масалан: „фрешман“ — наркоманликни бошлаган одам („фреш“ — барра, янги); „желлйҳеад“ — ахмоқ, жинни („желлй“ — желе, елимшак); „ҳайҳеад“ — марихуана чекувчи одам („ҳай“ — ҳашак); „ҳомеланд“ — қора ҳудуд, квартал („ҳоме“ — уй); „книфеман“ — хирург („книфе“ — пичоқ); Америкача инглиз тили сленгида икки мустақил адабий стандартга тааллуқли сўз ўзакларининг қўшилишидан ҳам алоҳида бир маъно тоифасига оид янги сўзлар ясалган, масалан: „нутбалл“ — телба („нут“ — ёнғоқ, „балл“ — копток); „нутбох“ — руҳий хасталар касалхонаси, жиннихона, (бох — қути); „пигпен“ — полиция участкаси („пиг“ — чўчқа, „пен“ — молхона). Аббривация („аббревиатион“ — инглизча „сўзларнинг қисқартмаси“) сленг ясашда жуда кенг тарқалган усуллардан биридир: „мон“ („моней“ — пул), „биз“ („бусинесс“ — иш, бизнес), „фесс“ („профессор“ — профессор), „теc“ („детеcтиве“ — детектив). Рус тилшунослари Т. М. Беляев ва В. А. Хомяковлар сўз қисқартиришнинг уч хил кўриниши, яъни инглиз тилида сўзнинг биринчи бўгини ёки ўртадаги бўғинини, ёки охирги бўғинни қолдириш орқали қисқартма сленг ишлатилишини кузатиш мумкинлигини айтиб ўтишади. Сўз ясашнинг яна бир унумли усулларидан бири бу — сўзни ўзини такрорлашдир ва бу жуда қадимдан тилда қўлланилиб келган ҳодисадир ҳамда сўз такрорланиб ишлатилганда ўз маъносини кучайтириши ёки бошқа маънога ўтиши мумкин: „бе-бе“ — хайр („бе“ — хайр), „жаw-жаw“ — суҳбат, бекорчи гап („жаw“ — жағ). Такрор сўзлар асосан сленгда кузатилади ва шулар кейинчалик адабий тил стандарт қоидаларига қўшилиши мумкин. Масалан: инглизча „тип-топ“ — аъло, биринчи даражали ёки „ҳоcус-поcус“ — фоcус-покус, кўз бўямачилик қилиш, алдаш. Тилда бу кабу сўзлар асрлаб сақланиб қолиши мумкин. Хулоса Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб, қуйидагича хулосага келиш мумкин, яъни маълум бир чет тилининг фақатгина адабий тили маъноларини ўрганиш билан у тил ва ўша тилда гаплашувчилар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўла олмаймиз, уларни тўлиқ тушуна олмаймиз. Ностандарт лексикани билиш, айниқса инглиз тилининг америкача сленгини билиш, замонавий бадиий адабиёт, оммавий ахборот янгиликлари, шунингдек таржимонлик ва инглиз тилида гапирувчи одамлар билан суҳбатлашиш учун жуда ҳам зарурдир.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
- Семенюк Н. Н. „Из истории функсионално-стилистических дифференсиаций немеского литературного язика[сайт ишламайди].“ М., 1972. 215 б.
- „Русский язык в современном мире“ / Ф. П. Филин таҳрир. М., 1975. 301 б.
- Виноградов В. В. „Итоги обсуждения вопросов стилистик[сайт ишламайди] // Вопроси язикознания.“ 1955. № 1.
- Пиотровский Р. Г. „Сосущэствующиэ фонетическиэ системи и стилистическиэ корреляции в молдавском язике[сайт ишламайди] // Проблеми структурной лингвистики.“ 1962. № 1.
- Кенён Ж. С. „Cултурал Левелс анд Фунcтионал Вариэтес оф Энглиш[сайт ишламайди] // Реадингс ин Апплиэд Энглиш Лингуистиcс.“ Н. Й., 1958. Р. 215-220.
- Ҳаннерз У. „Лангуаге. Вариатионс анд Соcиал Релатионшипс[сайт ишламайди] // Студиа Лингуистиcа.“ 1970. Вол. 24, Н 2.
- Ярцева В. Н. „Развитиэ националного литературного английского язика[сайт ишламайди].“ М., 1969. 310 б.
- "Тҳе%20Wорлд%20оф%20Wордс." Партридге Э. „Тҳе Wорлд оф Wордс.“[сайт ишламайди] Лондон, 1938.
- Хомяков В. А. "Нестандартная лексика в структуре английского язика националного периода: автореф. дис. … д-ра филол. наук[сайт ишламайди]. Л., 1980. 39 б.
- Швейцер А. Д. „Социалная дифференсиация английского язика в США[сайт ишламайди].“ М., 1983. 216 б.
- Беляев Т. М., Хомяков В. А. „Нестандартная лексика английского язика[сайт ишламайди].“ Л.: Изд-во ЛГУ, 1985. 136 б.
О. Н.Ғаниев ТТЕСИ қошидаги академик лицей инглиз тили ўқитувчиси
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |