Ленд-лиз (инг. ленд — қарз бериш, леасе — ижарага топшириш) — қурол-яроғ, ўқдори, стратегик хом ашё, озиқ-овқат ва шаҳрик.ни бериш (қарзга ёки ижарага) тартиби; Ленд-лиз асосида АҚСҲ Иккинчи жаҳон уруши даврида гитлерчиларга карши коалиция бўйича иттифоқчиларга юқоридагиларни етказиб бериб турган. Ленд-лиз тўғрисидаги қонун 1941-йил 11-мартда АҚСҲ конгрессида кабул қилинган. Ленд-лиз бўйича АҚШнинг ҳаражатлари ана шу кундан 1945-йил 1-августгача 46 млрд. долларга етган. Ўз навбатида, АҚСҲ ҳам уруш йиллари Ленд-лиз бўйича берган маҳсулотлари ҳисобига иттифоқ давлатлардан 7,3 млрд. долларлик турли маҳсулотлар олган. Ленд-лиз бўйича мол етказиб бериш уруш йилларида АҚШда ишлаб чиқаришни сезиларли даражада кенгайтиришга олиб келди[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил