Lenin haykali Rjev
Владимир Ил’ич Ленин ҳайкали — Твер вилояти Ржев шаҳри марказий майдонига ўрнатилган ёдгорлик. Совецкая майдонининг асосий таркибий қисми бўлган.
Дунёдаги биринчи социалистик давлат асосчиси, жаҳон пролетариатининг етакчиси — В. И. Ленин хотирасига атаб ўрнатилган.
Тавсифи
Ржев шаҳрининг сўл қирғоғбўйи ҳудудида, Совецкая майдонининг марказида жойлашган.
В. И. Лениннинг чап қўлида кепка ушлаб турган ҳолда баланд тагкурсига ўрнатилган ҳайкалидан иборат.
Ҳайкалдан қуйида тантанали йиғилишлар ва тадбирлар учун минбар ҳам ўрнатилган.
Ёдгорлик олдида кенг майдон ободонлаштирилган. У ерда совет даврида ҳам, ҳозирги вақтда ҳам митинглар, намойишлар, турли маросимлар ўтказилади.
Тарихи
Ленин ҳайкали 1938-йилда Ишчилар ва Деҳқонлар Қизил Армияси (РККА) ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан ушбу майдонга ўрнатилган.
Ёдгорлик ҳайкалтароши В. Критиук, меъмор А. Иваницкий.
Ҳайкал гипсдан қилинган ва дастлаб доҳийнинг ўнг қўли олдинга чўзилган шаклда ясалган.
1941- йилда немислар шаҳарни ишғол қилиши пайтида ёдгорлик вайрон қилинган. Немислар босқинига норозилик билдирган совет фуқароларини майдонда, ҳайкал олдида намойишкорона қатл қилиш учун дор ўрнатишган.
Улуғ Ватан урушидан кейин 1952-йилда В. И. Ленин ҳайкали бошқа кўринишда тикланди. Бу сафар унинг ўнг қўли юқорига кўтарилмади.
Узоқ вақт давомида ёдгорлик ёнидаги майдонда меҳнаткашларнинг 1-май ва ноябр ойидаги намойишлари, пионер ва комсомолларнинг турли хил байрамлари, Улуғ Ватан уруши фахрийларининг учрашувлари ўтказилиб турилди. Эндиликда, Россия Федерацияси Коммунистик партияси аъзолари тез-тез йиғилишади ва шаҳар кунларида миллий байрамлар ўтказилади.
Галерея
Яна қаранг
Ҳаволалар
- Хотира ва ёдгорликлар ҳақида („Бйл нового Рзҳев“ газетаси) (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-12-01 санасида архивланган) Андоза:Wайбаcк 2
- Ржевдаги Совецкая майдонида фашистлар томонидан вайрон қилинган Ленин ҳайкали (Бизнинг ғалаба веб-сайти) (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-12-04 санасида архивланган) Андоза:Wайбаcк 2